«Толибон» Аёллар ишлари бўйича вазирлик ўрнига «ахлоқ полицияси»ни ташкил қилди
Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати исломий «ахлоқ полицияси» функциясини бажарадиган махсус орган ташкил қилди. Шуниси диққатга сазоворки, у Аёллар ишлари бўйича вазирлик биносида жойлаштирилиб, бу вазирлик тугатилишини толиблар аввалроқ маълум қилган эди.
ОАВ қўлига «Толибон Конституцияси» нусхаси келиб тушди. У 12 боб ва 179 параграфдан иборат
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг янги асосий қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақида жума куни «Толибон Конституцияси» нусхаси унинг қўлига тушиб қолган Аамадж Ньюс афғон агентлиги хабар қилди.
«Толибон» ўзи нима учун курашган: Ҳалқаро тан олиниш учунми ёки Хитойга қарамлик учунми?
Шундай қилиб, «Панжшер қаршилиги» (аслида у реал ҳаётдан кўра интернетда кўпроқ мавжуд бўлгандай туюлади) тор-мор қилиниши билан «Толибон» фаоллик билан Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА) янги ҳукумати ва давлатчилигини барпо этишга киришди.
Абдул Ғани Бародар ўзаро тўқнашувда жароҳатлангани ҳақида ахборотни рад этди
Янги Афғонистон ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган мулла Абдул Ғани Бародар душанба куни йўллаган аудиохабарида ўзининг ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар қилади Tolo News телеканали.
Herat Times: «Толибон» Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини тиклади ва айбдорларни жазолайди
«Толибон» ҳаракати вакиллари Шимолий иттифоқ етакчиси, Панжшер арслони тахаллуси билан машҳур бўлган Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг қабрини тикладилар. Бу ҳақида Herat Times ёзди.
Эксперт: «Толибон»нинг ғалабаси – Хитой глобал юксалишининг муҳим босқичидир
Афғонистонда «Толибон»нинг ҳокимият тепасига келиши Хитой глобал юксалиши ва бутун днёда неоколониал тизим барбод бўлишининг муҳим босқичидир, деб ҳисоблайди «Реалист» ахборот агентлиги бош муҳаррири Саркис Цантурян.
«Толибон» Хитой билан дўстликни мустаҳкамлаш учун уйғурлар билан алоқаларни узди
«Толибон» вакили: биз Хитой учун мамлакатимиздан уйғур мусулмонлари ҳаракатини ҳайдаб чиқардик.
Афғонистон иқтисодий инқироз ёқасида - БМТ
БМТ вакили пайшанба куни дунёни «Толибон» ҳукумати билан боғлиқ хавотирларга қарамай, Афғонистонга пул кўчиришни давом эттиришга чақирди, акс ҳолда мамлакатда тарихий кўламдаги инқироз юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Толибон» аёлларга спорт билан шуғулланишни тақиқлаб қўйди
-Аёллар, жумладан, миллий терма жамаоар спортчилари Афғонистонда энди спорт билан шуғуллана олмайди, - деди «Толибон» комиссияси раҳбарининг маданият бўйича ўринбосари Аҳмудулла Васик Австралиянинг SBS News каналига берган интервьюсида.
«Толибон» норозилик намойишларини ёритишни тақиқлади
Кеча тонгда Афғонистон пойтахти Кобулда норозилик намойиши вақтида бир гуруҳ журналистлар қўлга олиниб, уларнинг асбоб-ускуналарлари мусодара қилинди.