close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдул Ғани Бародар ўзаро тўқнашувда жароҳатлангани ҳақида ахборотни рад этди

Янги Афғонистон ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган мулла Абдул Ғани Бародар душанба куни йўллаган аудиохабарида ўзининг ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар қилади Tolo News телеканали.

Бародарнинг сўзларига кўра, у ва унинг дўстлари билан ҳаммаси жойида. У толиблар ўртасидаги тўқнашувда ҳалок бўлгани ҳақида миш-мишлар ёлғон эканлигини таъкидлади.
Телеканалнинг қайд этишича, Бародарнинг аудиохабари унинг толиблар ўртасидаги тўқнашувда ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлиши билан янгради.
Душанбага ўтар кечаси мулла Абдул Ғани Бародар Кобулдаги Арг саройида «Ҳаққоний тармоғи» етакчиси Анас Ҳаққоний тарафдорлари билан тўқнашувда ҳалок бўлгани ҳақида ахборот пайдо бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase