close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
17.05.2022 10:00

«Толибон» Мудофаа вазирлиги ўзининг мунтазам армиясига 130 мингдан ортиқ одамни жалб қилди - бундай рақам 2021 йил ёзида Афғонистонда ҳокимиятни толиблар эгаллаб олганидан бери хизматга жалб қилинган. Бу ҳақида TOLOnews телеканали «Толибон» ҳукумати Мудофаа вазирлиги вакили Инаятуллоҳ Ховаразамийга (Inayatullah Khwarazami) таяниб хабар бермоқда.

03.05.2022 16:06

Афғонистоннинг олий амири якшанба куни олти йил ичида иккинчи марта омма олдида пайдо бўлиб, Рамазон ҳайитини нишонлаётган намозхонларга ўтган йили ҳокимиятни қўлга киритганидан бери «Толибон» эркинлик ва хавфсизликка эришганини айтди.

01.05.2022 01:38

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистонда хорижий қўшинлар шошилинч равишда мамлакатни тарк этгани ва ҳокимият Толибон қўлида бўлганидан кейин Афғонистондаги вазият барқарорлашганини маълум қилди.

20.04.2022 00:10

Афғонистонда ҳокимиятга келганидан бери Толибон 490 га яқин собиқ ҳукумат амалдорлари, хавфсизлик кучлари ва халқаро кучлар билан ишлаган одамларни ўлдирган ёки ўғирлаб кетган, деб ёзади New York Times.

12.04.2022 20:59

Афғонистон диний уламолари Ассамблеяси мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган толиблар ҳаракатини қизларнинг таълим олишидаги барча чекловларни бекор қилишга ва улар учун мактабларни қайта очишга чақирган баёнот чиқарди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар бермоқда.

25.02.2022 15:23

«Толибон» Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги ҳарбий низони диққат билн кузатиб боряпти ва иккала томонни ҳам мулоқотга даъват қилади. Бу ҳақида РИА «Новости» агентлиги Афғонистон ТИВ баёнотига асосланиб хабар қилади.

21.02.2022 15:07

АҚШ афғонлар пулини тортиб олди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

АҚШ Афғонистон пулларини 11 сентябрь теракти қурбонларига тарқатишга қарор қилди. Халқаро ҳамжамият бунга қарши.

14.02.2022 20:22

Толибон ҳаракати қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга 10000 нафар қуролланган жангари жўнатилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Interfax.

02.02.2022 13:00

«Толибон» ҳаракати раҳбарияти Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери биринчи марта раҳбар лавозимларга аёллар тайинлангани ҳақида хабар берди.

31.01.2022 13:17

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Хавфсизлик Кенгашига қилган маърузасида Афғонистонда ҳукмрон «Толибон»ни ўнлаб қотилликларда, суддан ташқари қатл ва одам ўғирлашда айблади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase