Бир вақтлар фақат АҚШдаги протестант фундаменталистлари томонидан билдирилган ва диний китобларга асосланган эволюцион ғоялар Францияда қизғин тортишувлар мавзуси бўлди. Чунки ушбу баҳслар ўз асарларида дунё яратилишининг неодарвинизм қарашларини шубҳа остига олган Рим Папаси ва баъзи етакчи католик илоҳиётчиларининг «оловига мой пуркади».
Туркиядаги исломий бўлган нашриёт Ер юзидаги ҳаётнинг келиб чиқишининг Қуръондаги вариантини белгилаб берувчи тасвирларга бой китобни катта нашрда чоп этиб ва нусхаларининг салмоқли қисмини француз мактабларига жўнатди. Бироқ, Франция таълим вазирлиги бундан хабар топгач, ушбу китобни таълим муассасаларида ўрганишни тақиқлаб қўйди.
Библия ва Қуръонда айтилишича, дунёмизни бевосита Худонинг ўзи яратган. Насронийликда бу фикрни том маънода қабул қилувчи фундаменталистлар гуруҳи мавжуд. Аммо бу диннинг энг йирик тармоғи саналган католицизм ва асосий протестантлик черковлари уни кўпроқ маъжозий маънода қабул қиладилар.
Бундай ёндашув охир-оқибат насроний фундаменталистларнинг Чарльз Дарвин томонидан 19-асрда илгари сурилган ва замонавий биологиянинг пойдевори саналган эволюция назариясини рад қилишига олиб келди. Мусулмон олимлари ҳам бу назария борасида шубҳа билдирадилар, аммо улар ҳали масалани бу қадар кескин кўтарганлари йўқ.
«Жамият назарида, айниқса, ёшлар орасида илм-фаннинг нуфузи аста-секин тушиб бормоқда ва биз бу ҳақида жуда хавотирдамиз», - дейди яқинда бўлиб ўтган илм-фан ходимлари учун креационизм масалалари бўйича коллоквиум ташкилотчиси, биолог-олим ва шу билан бир пайтда католик руҳоний Филипп Детерре.
«Қатъий илмий ёки қатъий диний тушунтиришлар доирасидан чиқадиган кўп муаммолар бор», – деди у Париждаги университет шаҳарчасида бўлиб ўтган коллоквиумда. Детерре томонидан асос солинган «Блез Паскал тармоғи» фан ва дин ўртасидаги ўзаро тушунишни тарғиб қилишни мақсад қилган.
АҚШ давлат мактабларида креационизмни ўқитишдан четлатилган баъзи фундаменталист кайфиятдаги насронийлар «табиатни Худо яратганлиги» назариясини илгари сура бошладилар, бунинг маъноси шундаки, алоҳида ҳаёт шакллари мустақил равишда пайдо бўлиши учун жуда мураккаб ташкил этилган. Олимлар бундай ғояларни «парда ортига яширинган креационизм» деб атайдилар.
Асосан Америка заминида бўлиб ўтган бу мунозара Папа Бенедиктнинг ишончли шахси, веналик кардинал Кристоф Шенборн 2005 йилда неодарвинизм назариясига қарши бир қатор ҳужумлар уюштиргач, Европа мамлакатлари томонидан «илиб кетилди». Бундай баёнотлар кўпчилик томонидан католик черковининг «табиатни Худо яратганлиги» тарафдорлари билан ҳамжиҳатлик акти сифатида қабул қилинган.
Бу назарий мунозаралар сўнгги ойларда Францияда кўплаб мактаблар кутилмаганда туркиялик Ислом публицисти, дарвинизмни терроризмдан тортиб нацизмгача бўлган барча оғир гуноҳларда айблаган Харун Яҳё томонидан «Яратилиш атласи»нинг бепул нусхаларини олгандан сўнг долзарб масалага айланди.
«Атлас» масаласи бўйича Франция таълим вазирлигига маслаҳатлар берган Париж университети биология профессори Эрве ле Гиядер катта сифнлар биология ўқитувчилари эволюция назарияси янги муаммоларига қарши қандай ҳаракат қилишни билиш учун қўшимча ўқув курсларини олиш керак, деб айтди. «Кўпинча у соддароқ тарзда ўргатилади, биз назариянинг мухолифлари жавоб беришлари керак бўлган фалсафий далиллар билан уни кучайтиришимиз керак», - дейди у.
Палеонтолог Марк Годинонинг таъкидлашича, креационистлар ва уларнинг танқидчилари фақат Ер юзида ҳаёт қандай пайдо бўлгани ҳақида эмас, балки барча жонли нарсалар қандай ривожланганини тушунтирадиган назариядан «ҳаддан ташқари кўпиртириб юборилган» деб хулосалар чиқаради, дейди. «Ҳаёт пайдо бўлишининг мутлақ сабаби ҳақидаги саволга эса фан жавоб бера олмайди», - қўшимча қилади у.
Креационистлар эволюция ғоясини рад этадилар, чунки баъзи олимларнинг фикрига кўра, ундаги тасодифийлик омилининг роли йўқлигини кўрсатади.
Креационизм бугунги кунда...
Бугун дунёда насроний ва мусулмон версияларидаги креационизмнинг машҳурлиги ўсди. Шу боис олимлар, ўқитувчилар ва файласуфлар «фанга ҳужум» деб ҳисоблайдиган креационизмга қарши кураш муаммоси ҳақида қайғура бошладилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Раддиялар
|
Калит сўзлар