close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўрта асрлардаги мусулмонлар космологияси

Ислом Ўрта асрлар космологияси Қуръон, ҳадислар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннати ва исломгача бўлган ғояларга асосланади. Кўринадиган ва кўринмайдиган (الغيب: ғайб) дунё орасидаги фарқ асосийдир. Масалан, ер ва қуйи осмон кўринадиган оламга, жаннат ва дўзах эса — кўринмайдиган оламга тегишлидир.

Параллел оламларнинг мавжудлиги ҳақидаги тахмин ислом дунёқарашининг яна бир хусусиятидир. "Борлиқнинг ҳар қандай нуқтасида, инсоннинг назари қаерга тушса ҳам, 18 минг олам бор"[1].
Ислом космологиясида ҳам ясси, ҳам шарсимон Ер варианти мавжуд [2][3].
Исломда етти осмон мавжудлиги айтилади[4][5]. (Нуҳ, 15). Етти осмоннинг ҳар бирида кўплаб фаришталар ва бошқа бир неча одамлар яшайди. Бу осмонга гумбаздаги эшиклар орқали кириш мумкин. Бу эшикларни қўриқчи фаришталар қўриқлайди ва ҳар бир осмонда пайғамбарлардан бири яшайди.

Биринчи осмон — Одам алайҳиссалом.
Иккинчи осмон — Ийсо алайҳиссалом[6].
Учинчи осмон — Юсуф алайҳиссалом.
Тўртинчи осмон— Идрис алайҳиссалом,
Бешинчи осмон— Хорун алайҳиссалом,
Олтинчи осмон — Мусо алайҳиссалом
Еттинчи осмон— Иброҳим алайҳиссалом.

Бир осмондан иккинчисига масофа беш юз йил, деб баҳоланади. Ўрта асрларда осмоннинг катталиги фақат ўртача 100 км/соат атрофида бўлган қушларнинг учиш тезлиги билан ўлчаниши мумкин эди. Шундай қилиб, экстраполяцияда осмонлар оралиғидаги тахминий фарқ 438 млн км. бўлиб, бу Қуёшдан Марс сайёрасигача бўлган масофадан деярли икки марта катта. Етти осмон эса бу ҳолатда Қуёшдан охирги сайёра – Нептунгача бўлган масофадан бироз камроқ бўлган 3 миллиард км баландликда бўлади.
Осмонлардан юқорида энг четки лотос (нилуфар гул) жойлашган[1]. Унинг ёнида эса томи Аллоҳнинг Арши бўлган Жаннат жойлаган.
Жаннатнинг диаметри қуйидагича таърифланади: «бир томонидан иккинчи томонига етиб бориш учун отлиқ одамга 700 йил керак бўлади»[7]. Агар бир суткада отлиқ одам ўртача 80 км босиб ўтади,[8] дейдиган бўлсак, Жаннатнинг диаметри 20 млн км. ёки 20 R, яъни Арктур юлдузи радиусидан сал камроқ бўлиб чиқади.

Қуйи олам

 Ердан қуйида еттита эшиги бор оловли дўзах жойлашган (Ҳижр, 44). Баъзида етти эшик ҳар бирининг ўз номи бўлган 7 доира билан боғлиқ тасаввур қилинади: Жаҳаннамнинг ўзи (جَهَنَّمَ), ундан пастроқда Лазза, Хутамат, Саир, Сақар (سَقَرُ), Жоҳил ва энг қуйида — Хавият[10]. Охирги қаватда заққум дарахти ўсади. Дўзах чуқурлиги ҳадисларда 7 йиллик қулашга тенг деб баҳоланади. Дўзахнинг тўлдирилиши Қиёматдан кейин бўлиб ўтади (Қамар, 48). Одамлардан ташқари у ерда шайтонлар ҳам бўлади (Марям, 68), дўзах ўтинлари ҳам бўлган бутлар (Анбиё, 98). 19 фаришталар дўзахни бошқаради (Муддассир, 30)[11].
Исломда дўзах уни 3000 йил давомида қиздирган, деб тасвирланади: биринчи даврда дўзах окарган, кейингисида – қизарган, учинчисида эса – қорайган. Дўзах оловининг ҳарорати оддий олов ҳароратидан 70 баравар кучли (агар оддий оловнинг минимал ҳароратини 500 даража деб оладиган бўлсак[12], дўзахнинг ҳарорати 35 минг даражага тенг бўлади, бу эса Кси Персея каби кўк гигантларнинг ҳароратига мос келади). Бундан дўзах аҳолиси дағалроқ ва қалинроқ терига (одатдагидан 70 баробар қалинроқ) эга эканлиги келиб чиқади, улар доимий равишда янгиланади (кунига 70 000 марта)[13]. Дўзах қудуққа ўхшайди ва унинг тепасида Сирот кўприги жойлашган[14].

-------------

[1] Исламский богослов: под гуманоидами чаще всего понимаются джинны
[2] Что сказано в Коране о сферичности Земли?
[3] Утверждается ли в Коране, что Земля плоская?
[4] Что говорится в Исламе о семи небесах?
[5] О «семи небесах» в Исламе
[6] Вознесение Пророка (ﷺ) на небеса: как это было
[7] Рай и ад в Исламе
[8] Виды конного спорта
[9] Семь кругов Ада
[10] Описание Ада у мусульман
[11] Ад
[12] Температура горения костра из дров на воздухе
[13] Ад и его мучения
[14] 13 хадисов об Аде

Абу Муслим таржимаси, Манба

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase