Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди. Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ва кениялик мактаб ўқувчиларининг ҳижобда юриши ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнот беришича, Россия Хитойнинг ички ишларига аралашиш, айниқса, Пекин билан алоқаларни бузиш ниятида эмас. У ХХРда Шинжон-Уйғур автоном райони аҳолиси учун ташкил қилинган «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» муаммосига шунгдай шарҳ берди.
Москвада православ ибодатхоналари қурилиш кўлами аввалроқ «Дастур 200» да кўзда тутилган даража билан таққослаганда анча кенгайтирилади. Бу ҳақида Рус православ черкови матбуот-хизматида хабар берилди. "Аввал «Дастур 200» деб аталган дастур энди оддийгина қилиб «Москвада ибодатхоналар қурилиши дастури» деб аталади.
“Azon New Media" МЧЖга қарашли AzonTV онлайн илмий-маърифий телеканали 10 февралдан бошлаб ўз дастурларини намойиш эта бошлайди. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги саҳифасига таянган ҳолда Азон.Уз сайти хабар тарқатди.
Аввалроқ Қирғизистоннинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкулов мамлакат жанубида Россиянинг иккинчи базаси очилиши эҳтимолини истисно қилмаслигини маълум қилганди.
Келиб чиқиши саудиялик бўлган муслима Apple корпорациясидан унинг хавфсизлик тизимида техник хатони аниқлаган, профессионаллиги учун юқори баҳол олди. Фотима ал-Харби, Калифорния университети аспиранти ва ёш дастурчи, Apple тизимида камчилик аниқлади ва корпорацияга маълум қилди, бунинг учун компания расмий сайтида қайд этилди.
Facebook ва Twitter компаниялари ўз ижтимоий тармоқларидан Эрон ҳукумати манфаатларини илгари суриш бўйича яширин кампания олиб борган аккаунтларни ўчириб ташлади. Facebook киберхавфсизлик масалалари бўйича раҳбари Натаниэл Глейчернинг хабар беришича, умумий ҳисобда бир қатор мамлакатларда Эрон манфаатларини илгари суриш учун ташкил қилинган 780 дан ортиқ аккаунт, саҳифа гуруҳ блок қилинди.
Туркманистоннинг айрим ОАВ маълум бир фасондаги соқол қўйган шахсларни яширин таъқиб қилиш бошлангани ҳақида хабар бермоқда. Гап мўйлови суннатга мувофиқ қирилган соқолли эркаклар ҳақида кетмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, 24 январь куни Ашхобод шаҳри Житников кўчаси ва 6-микрорайонида бир нечта соқолли киши қўлга олинди.
Тунислик аёллар гуруҳи ижтимоий тармоқлардан кўп хотинлиликни қонунийлаштириш талабини намойиш этишга даъват қилиш учун фойдаланди. Кўп хотинлилик (полигамия) Тунисда тақиқланган мавзу ва Шахсий мақом ҳақидаги Кодекснинг 18-моддасига мувофиқ жазоланадиган жиноят ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, бир гуруҳ аёллар ижтимоий тармоқларда мамлакат парламентига кўп хотинлиликни қонунийлаштириш талаби билан мурожаат қилишга даъват қилиб чиқди.
АҚШда фаоллар Nike компаниясини Air Max кроссовка моделининг дизайни мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақоратлади, деб ҳисоблашмоқда, чунки пойафзал тагида араб тилида Аллоҳнинг исми кодлаштирилган. Footwear News хабар беришича, жамоатчилик вакили Сайка Норин Change.org сайтида компанияни Аллоҳнинг исми битилган кроссовкаларни жаҳон бозорига чиқаришни тўхтатишни талаб қилиш петицияси билан чиққан. Айни пайтда ушбу петицияги 6 минг киши имзо қўйган.
Қадим замонлардан аёллар эркакларга эмоционал таъсир кўрсатиши мумкин эканлиги, бу мақсадлар учун қул келадиган хилма-хил вазиятларда зарур ахборотлар қўлга кирита олиши сабабли разведка ва айғоқчилик ўйинларида муҳим роль ўйнаб келган.
РФ ИИВ бош бошқармаси «Э» минтақавий марказларига (экстремизмга қарши кураш бўйича марказларга) "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи, Viber ва WhatsApp оммавий мессенжерлари, шунингдек, Telegram-каналлардаги оммавий пабликлар маъмурларининг (админларининг) муфассал рўйхатини тузиш топшириғини берди.
АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги олти кунлик музокаралар Афғонистонда урушни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини келишиб олиш билан якун топиб, унга кўра мамлакатдан хорижий ҳарбий кучлар олиб чиқиб кетилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида 26 январь куни Reuters хабар берди.