close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москвада «Дастур 200»да кўзда тутилганидан кўпроқ РПЧ ибодатхоналари қурилади

Москвада православ ибодатхоналари қурилиш кўлами аввалроқ «Дастур 200» да кўзда тутилган даража билан таққослаганда анча кенгайтирилади. Бу ҳақида Рус православ черкови матбуот-хизматида хабар берилди. "Аввал «Дастур 200» деб аталган дастур энди оддийгина қилиб «Москвада ибодатхоналар қурилиши дастури» деб аталади. 

Чунки биз белгилаб қўйилган 200 та ибодатхона доирасидан чиқдик. Ҳозир тушунарлики, ибодатхоналар сони анча кўпроқ бўлиши ва албатта шундай бўлади", - баёнот берди 28 январь куни РПЧ раҳбарининг матбуот котиби Александр Волков.

Қурилишни кенгайтириш бўйича режаларни у мавжуд ибодатхоналарнинг тўлиб кетганлиги билан изоҳлади ва бўш ётган черковлар ҳақидаги фикрларни инкор қилди. "Ибодатхоналар тўлиб ётибди. Яқинда қуриладиган истиқболли ибодатхоналар ҳам аниқ етмайди ҳали. Мен янги ибодатхоналардан бирининг бош руҳонийси ҳақида гапирмоқдаман", - таъкидлади Волков.
Эслатиб ўтамизки, Москва мусулмонларининг масжидлар етишмаётгани ва шу сабабли одамлар очиқ осмон остида ибодат қилишга мажбур бўлаётгани ҳақидаги далиллари шаҳар ҳукумати томонидан инкор қилинди. Мэр Собяниннинг маълум қилишича, унинг ҳисоб-китобларига кўра, пойтахтдаги масжидларга асосан гастарбайтерлар ташриф буюради, агар масжидларга фақат москваликларнинг ўзи ташриф буюрганида бемалол ҳаммага жой етган бўларди. Топиб олган баҳонасига қаранг! Хуллас, Москвада масжид қурилишига тақиқ бор, аммо черковларга эса...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase