close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия Қирғизистон билан янги ҳарбий база очиш ғоясини муҳокама қилишга тайёр

Аввалроқ Қирғизистоннинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкулов мамлакат жанубида Россиянинг иккинчи базаси очилиши эҳтимолини истисно қилмаслигини маълум қилганди.

БИШКЕК, 4 февраль. /ТАСС/. Россия Қирғизистон билан республика ҳудудида Россиянинг янги ҳарбий базаси очиш ғоясини муҳокама қилишга тайёр.
Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни, Қирғизистон-Россия славян университетида сўзга чиққанида маълум қилди.
"Бу бизнинг ташаббусимиз эмас, - деди у. – Биз бу ҳақида биринчи марта эшитяпмиз ва қирғиз дўстларимиз билан хавфсизлик бобида уларда шаклланган барча ғояларни муҳокама қилишга тайёрмиз".
Жума куни чоп этилган ТАСС агентлигига берилган интервьюла Қирғизистоннинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкулов мамлакат ҳудудида – жанубий қисмида Россиянинг иккинчи ҳарбий базаси очилиши мумкинлигини истисно қилмаслигини маълум қилганди. Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистон жанубида Росиянинг яна бир ҳарбий базаси очилиши, биринчи навбатда, Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдиднинг ўсиши билан асосланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase