close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркманистонда соқоллиларга қарши ов бошланди

Туркманистоннинг айрим ОАВ маълум бир фасондаги соқол қўйган шахсларни яширин таъқиб қилиш бошлангани ҳақида хабар бермоқда. Гап мўйлови суннатга мувофиқ қирилган соқолли эркаклар ҳақида кетмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, 24 январь куни Ашхобод шаҳри Житников кўчаси ва 6-микрорайонида бир нечта соқолли киши қўлга олинди.

Шунингдек, Лебап вилоятида ҳам таъқиблар ҳақида маълум. 25 январь куни маҳаллий аҳоли вакилларидан бири полицияда бир неча кун вақтини ўтказгани ва у ерда мажбурлаб спиртли ичимликлар ичдирилган қариндоши ҳақида гапириб берди. Бу ҳақида АНТ (Альтернативные новости Туркменистана). Хабар беради
“Хроники Туркменистана” ИА манбаларига кўра, мамлакатда қирқ ёшгача бўлган эркакларнинг соқол қўйишини тақиқлаш ҳақида яширин қонун амал қилмоқда
Соқол қўйиб юрган одамларга нисбатан дискриминация ҳолатлари ҳам кузатилган. Ўтган йилнинг февралида масжидларда қўлга олинган ёшлар соқолини олиб ташлашга мажбур қилинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase