
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ирландиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Конор Макгрегор доғистонлик жангчи Хабиб Нурмагомедовнинг рафиқаси ва барча муслималарни ҳақорат қилган твит жойлаштирганидан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг ғазабига учради.
31 март куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай–Абу-Даби трассасида 10 метрли Будда ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақида «Халидж Таймс» нашри ёзади. Арабистон ярим оролида мусулмон ҳукмдорлар томонидан илк бора Будда ҳайкали ўрнатилди. Ижтимоий тармоқларда ислом ватанида будда ҳайкалининг ўрнатилиши қизғин муҳокама қилинмоқда.
Мусулмон қизни зўрлаб номусига тегиш ва ўлдиришда айбланган Шимолий Виржиниялик эркак муддатидан олдин озод этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Стерлинглик Дарвин Мартинес-Торресга ҳукм пайшанба куни ўқилди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Мартинес-Торрес 2017 йилда 17 яшар Набра Хассаненни ўлдирганлигини тан олганди.
Араб мамлакатлари етакчилари Тунисда учрашув ўтказдилар ва яна бир марта мустақил Фаластин давлатини ташкил қилишга чақирдилар ва АҚШ Ғўлон тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олганлигини қораладилар. Якшанба куни Тунис пойтахтида Араб давлатлари Лигасининг 30-саммити бошланди.
Қамал ҳолатидаги Ғазо секторида минглаб кишилар шу кунларда Исроил билан чегарадаги девор яқинида оммавий норозилик акциялар вақтда Исроил ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилган тўрт нафар ёш фаластинликни дафн этиш маросимида иштирок этди.
Дастурчи Томас Андерсон ғарб мамлакатларида тарқалган, Қуръон энг агрессив муқаддас китоб эканлиги ҳақидаги стереотип қанчалик тўғри эканлигини текшириб кўрди. Бунинг учун у ўзи ишлаб чиққан OdinText контент-таҳлил тизимидан фойдаланди. Мусулмонларнинг Муқаддас китоби матнини у Инжил ва Таврот билан таққослади.
Янги Зеландия мусулмонлар ташкилоти Хитойда уйғур мусулмонлари таъқиб қилинаётганлиги сабабли Хитой делегациясининг катта миқдордаги хайриясини қайтаришга чақирди. Крайстчерч шаҳрида фожиа рўй берган 15 март куни Окленд шаҳри мэри Фил Гофф Хитой маданиятига бағишланган тадбирга ташриф буюрди, ушбу тадбирда бадавлат ишбилармонлар ва меценатлар масжидларга уюштирилган ҳужумлар қурбонларининг оилаларига 2,1 млн доллар пул йиғишди.
Бирлашган Араб Амирликларида ўғли Соломон ва дўсти Эдуард Демченко билан биргаликда дам олаётган Анфиса Чехова, афтидан, маҳаллий муҳитни чуқур ҳис қилиб, аста-секинлик билан шарқ аёлига айланиб бормоқда, хабар беради 5-tv.ru. Одатда одамларни шов-шувли ва беҳаё фотосуратлари билан ҳайратда қолдирадиган телебошловчи яқинда Инстаграмда Абу-Дабидаги ҳовуз бўйида иффатли чўмилиш кийимида тушган расмини жойлаштирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни Исроилнинг босиб олинган Ғўлон тепаликлари борасида суверенитетини расман тан олиб, ўн йилликлар давомида амал қилган АҚШ сиёсатини ўзгартирди. Душанба куни имзоланган фармон ўтган ҳафта АҚШнинг Ғўлон тепаликлари устидан Исроилнинг суверенитетини «тўлиқ тан олиш» вақти келди, деб айтган Трампнинг баёнотини расмийлаштирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрфи давомида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди. Бу ҳақида республика раҳбарининг шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян билан учрашувидан сўнг хабар қилинди. Тадбир Абу-Даби шаҳридаги "Каср ал-Ватан" саройида бўлиб ўтди.
2019 йил 25 март куни Абдуҳаким қори Матқулов Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. Абдуҳаким қори Матқулов 1964 йилда зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1986-1990 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида турли йилларда масъул вазифаларда ишлаган.
Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» ҳар тонг ватанпарварлик қўшиқларидан ва ўзини танқид қилиш бўйича машғулотлардан бошланади, шундан сўнг чўчқа гўштидан тайёрланган таом истеъмол қилинади.
Мусулмонлар қабиласидан 134 киши номаълум шахслар томонидан ўлдирилгач, Мали ҳукумати мамлакат армияси қўмондонлигини истеъфога жўнатди ва халқ дружинасини тарқатиб юборди. Овчиларга ўхшаш кийиниб олган қуролланган гуруҳ Огоссагу қишлоғини қуршаб олди ва унинг фулани мусулмон қабиласига мансуб аҳолисини қириб ташлади.