Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ғазода ҳалок бўлган болалар сони 4 йил ичида дунё бўйлаб урушларда ҳалок бўлган болалар сонидан ошиб кетди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқаранинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва МАГАТЭ орқали Исроилнинг атом бомбасига эга бўлиши масаласи бўйича қарор қабул қилиш режасини маълум қилди, деб ёзади Hurriyet.
Исроил ҳукумати ва ХАМАС қуролли тўқнашувни тўрт кунга тўхтатишга келишиб олди. АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида эришилган келишувга кўра, ХАМАС Ғазода гаровда ушлаб турилган 50 нафар аёл ва болани озод этиши эвазига Исроил қамоқхоналаридан 150 та фаластинлик маҳбус чиқарилади, секторга гуманитар ёрдам киритилади.
Америка Қўшма Штатларида фаолият юритувчи энг йирик яҳудий ташкилоти АҚШ президентининг Ғазо секторидаги мусулмонлар геноцидини қўллаб-қувватлашини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини эълон қилди.
19 ноябрь, якшанба куни Яман исёнчилар ҳаракати «Ансор Аллоҳ» (хусийлар) Адан кўрфази сувларида Galaxy Leader юк кемасини эгаллаб олгани маълум бўлди.
«Иззаддин ал-Қассам бригадалари» гуруҳининг расмий вакили Абу Убайда таъкидлаганидек, сўнгги 48 соат ичида ҳаракат жангчилари Исроилнинг 25 та ҳарбий техникасини йўқ қилишди
7 октабрдан бери Исроилнинг Фаластиндаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5 минг бола ва 3,3 минг аёл бор.
Ҳамас фестивал ҳақида олдиндан маълумотга эга эмас эди, деб ёзади Исроилнинг Haaretz газетаси
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар тўғрисади агентлиги (БАПОР) ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Еuronews.
Исроил босқинчи кучлари Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа касалхонаси яқинида яна бир гаровга олинган кишининг жасадини топганини айтиб чиқди. 19 ёшли аёл аскар жума куни дафн қилинди, деб хабар Еuronews.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ (Ислом конференсияси ташкилоти) саммитида иштирок этмаган ягона мусулмон давлат Афғонистон бўлди.
БМТ Ғазода очлик ва эпидемия муқаррарлиги ҳақида баёнот берди
Жаҳон ташкилоти маърузачилари “халқаро тизим геноциднинг олдини олиш учун сафарбар эта олмаганидан” хавотирда.