close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ХЖC: Ғазога гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиш уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкин

Карим Хон эксклавга йирик гуманитар ёрдамнинг кириб келишини зудлик билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Карим Хон эксклавга йирик гуманитар ёрдамнинг кириб келишини зудлик билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Ғазо секторидаги тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказилишига атайлаб тўсқинлик қилиш уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хон маълум қилди.
"Мен яна бир бор аниқ айтмоқчиманки, тинч аҳолига (Ғазо секторида) ёрдам етказилишини атайлаб тўсиб қўйиш ХЖСнинг Рим статутига кўра уруш жинояти бўлиши мумкин", деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.
Хон эксклавга йирик гуманитар ёрдамнинг кириб келишини зудлик билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторининг тинч аҳолиси Исроил ҳужумлари туфайли катта хавф остида қолганини маълум қилганди. Жаҳон ташкилоти раҳбари Ғазода тинч аҳоли учун хавфсиз жойлар қолмаганини, эксклавнинг соғлиқни сақлаш тизими қулаганини айтди.
Ғазодаги вазият
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16248 нафарга етди, улардан 7112 нафари болалар ва 4885 нафари аёллар, бедарак йўқолганлар сони эса 7600 нафарга етди.
Уруш бошланганидан бери Исроил кучлари жами 1550 та қирғин уюштириб, 32 фуқаро мудофааси ходими ва 81 журналистни ўлдирган.
Баёнотда, қуруқликдан, ҳаводан ва денгиздан уюштирилган оммавий ҳужумлар натижасида турли тан жароҳатлари олганлар сони 43 минг 616 кишига етганлиги билдирилди.
- Исроил ҳужумларининг оғир оқибатлари
Баёнотда, Исроилнинг бомбардимон қилишлари натижасида 121 та жамоат биноси ва 100 та масжид бутунлай вайрон бўлганлиги қайд этилди. 192 та масжид қисман вайрон бўлган, 3 та черков жиддий зарар кўрган, 69 та мактаб тўлиқ вайрон қилинган, 275 та мактаб қисман вайрон қилинган.
Ғазо секторида уйини тарк этишга мажбур бўлганлар сони 1 млн 500 минг кишидан ошиб кетди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase