Янгиликлар (5383)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШ хорижий активларини назорат қилиш бўйича бошқарма (OFAC) Суданнинг 157 та муассасасига қарши санкцияларни бекор қилди, деб баёнот берди чоршанба куни Судан банки раҳбари. Бу ҳақида Anadolu хабар қилади. «Биз OFAC дан 2017 йил октябрида чиқариган 13067 ва 13412 фармойишлар кучга киргани ва бу Суданга нисбатан эмбаргони расман тўхтатишини тасдиқлайдиган нома олдик», - деди ўз баёнотида Бадур Алдин Абдур-Раҳим.
Сурияда жанговар ҳаракатлар натижасида Башар Асад армияси раҳбари, армия генерали Суҳайл Ҳасан ўлдирилди. Бундан ташқари Сурия диктаторининг укаси Моҳир Асад оғир яраланди. Хабар қилинишича, Суҳайл Хама касалхонасида жароҳатдан вафот этди, у ерга Саракибдан етказилганди.
Жанубий Кореяда минг кишига коронавирус юқтирган секта раҳбарларини қотиллик учун суд қилишмоқчи. Шу билан бир пайтда Жанубий Коредаги барча католик черковлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида ёпиб қўйилди. Бу католицизм Жанубий Кореяга кириб келгандан буён 236 йил давомида мисли кўрилмаган ҳодисадир.
Нью-Делида мусулмонларнинг уйлари ва ибодатхоналарига ҳужум қилган ҳинд зўрвонларининг давом этаётган бебошликлари оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, бу мусулмонлар дунёси ва АҚШ томонидан қораланмоқда. Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған пайшанба куни Ҳиндистонда мусулмонлар «қирғини»ни кескин қоралади.
Турк армияси Сурия ҳарбийларининг Идлибдаги позициялари бўйича берган ёпирилма зарбаси натижасида «Бук» ва «Панцирь» комплекслари, 23 та танк, яна шунча дала тўплари ва ўзиюрар тўплар, шунингдек, бешта вертолетни йўқ қилди. Бу ҳақида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.
Келиб чиқиши гонконглик бўлган Голливуд актери Джеки Чан коронавирус юқтириб олганликда гумон қилиниб, касалхонага тушган бўлиши мумкин. Ўтган дам олиш кунлари 65 яшар жанг санъати вакили Гонконгда яна 60 киши таклиф қилинган зиёфатга ташриф буюрганди. Уларнинг айримлари SARS-CoV-2 вирусини юқтириб олган экан.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатлари оммавий характерга эга бўлгани ҳақида миш-мишларни рад этди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Эрон ислом республикаси ҳукумати Қум шаҳрида COVID-19 оқибатдан ўлганлар сонини яшираётгани ва уларнинг сони 50 дан ортиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Ҳиндистонлик вазир унинг мамлакати 1947 йил мамлакатни иккига бўлиш вақтида барча мусулмонлари Покистонга жўнатиб юбора олмаганининг ҳақини тўлаши ҳақида гапирди. Ҳиндистон бош вазири Наренда Модининг ашаддий тарафдорларидан бўлган Гирирадж Сингх бу қадам мамлакатни кўплаб кулфатлардан сақлаб қолган бўларди деди.
Германияда Маркт майдонида теракт қурбонлари бўйича жаноза ўқилди. 24 февраль. Бугун Германиянинг Ханау шаҳрида 19 февралда бўлиб ўтган терактнинг 9 та қурбонидан учтаси билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Маросимга мингдан ортиқ киши келди.
Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад душанба куни ўз истеъфоси ҳақида маълум қилди ва янги ҳукумат шакллантириш учун йўл очиб берди. Махатхир атиги икки сатрдан иборат баёнотида у Куала-Лумпур вақти билан соат 13:00 да (Гринвич бўйича 05:00) мамлакат қиролига ўз истеъфоси ҳақида эълон қилганини айтди.
Туркия янги турдаги коронавирус (Kovid-19) тарқалишига қарши курашда Хитойга ёрдам кўрсатяпти. Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга тиббиёт ходимлари учун 2000 та ҳимоя комбинезонлари ва 2000 та фильтрли ниқоб тақдим этди. Бу ёрдам Хитойнинг Анқарадаги элчихонасига топширилди.
Ўткан кунлари Туркия парламентидаги ўзининг ҳукмрон партияси фракциясининг йиғилишида сўзга чиққан Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг Идлибидаги вазият билан боғлиқ янги қатъий баёнотлар берди. Туркия президенти бу борада Россия билан сўнгги кунлардаги музокаралар муваффақиятсиз якунланганини ва шу сабабли уни куч билан ҳал қилишга тайёрланаётганини билдирди.
Баҳрайн суди ўтган ой АҚШ президенти Доналд Трампнинг Фаластин "тинчлик режаси"га қарши намойиши пайтида Исроил байроғини ёққани учун бир кишини уч йилга озодликдан маҳрум қилди. "Ёнаётган байроқлар транспорт ва аҳоли саломатлигига хавф туғдиради", - дейилади Баҳрайн суди қарорида.