Махатир партия эса, партия президенти Мухиддин Ясин сўзларига кўра, ҳумрон Пакатан Харапан (Умид иттифоқи) коалициясидан чиқди.
Махатирнинг қарори дам олиш кунлари рўй берган сиёсий можаролар ортида юз бериб, якшанба куни унинг партияси унинг тайинланган вориси Анвар Ибрагимни четда қолдирадиган янги ҳукумат шакллантиришни режалаштиргани маълум бўлгнди.
Эски рақиблар, 94 ёшли Махатхир ва 72 ёшли Анвар ўртасида кураш ўн йилликлар давомида Малайзия ички сиёсатини белгилаб берарди ва афтидан, уларнинг иттифоқи 2018 йилги сайловларда ғолиб иқишга имкон берганига қарамай, кескин сақланиб қолганди. Эслатиб ўтамизки, иттифоқ Махатхир ҳокимиятни Анварга топширишга берган ваъдасига асосланганди.
Эслатиб ўтамизки, Анвар ва Махатир 2018 йилги сайлов олдидан, Малайзлияни олтмиш йил давомида бошқарган Миллий фронт коалицияси устидан ғалаба қозониш учун бирлашганди. Уларнинг кутилмаганда муваффақият қозониши ўшанда бош вазир Нажиб Раззак истеъфосига олиб келганди.
Бироқ уларнинг «Пакатан харапан» («Умид иттифоқи») коалицияси ичидаги кескинлик ўсиб борарди, чунки Махатхир ўз ваъдасини бажарадиган ва ҳокимиятни Анварга топширадиган аниқ санани айтишдан бош тортарди.
Бунга қўшимча раившда, уларнинг коалицияси сўнгги қўшимча сайловларда мағлуб бўлди.
Анвар шунингдек, партиядоши, иқтисодиёт вазири Мохамед Азмин Али билан жанжаллашиб қолди, у ҳам якшанба кунги учрашув қатнашчилари орасида бор эди.
Анвар 1981 йилдан 2003 йилгача бош вазир бўлган пайтлари Махатирнинг ёрдамчиси бўлган, лекин Махатир уни 1998 йил, молиявий инқирозни бартараф қилиш масаласида келиша олмаганларидан сўнг, бўшатиб юборганди.
Кўп ўтмасдан Анвар содомия учун қамоққа олинди, гарчи унинг сўзларига кўра, айблов сохталаштирилган бўлсада.
Афтидан, бугунги кун сўнгги даврларда энг нуфузли мусулмон етакчиларидан бири бўлган шахснинг сиёсий карьерасида охирги кун бўладиган кўринади. Ёшиа қараганда ҳам – айни вақти. Умид қиламизки, Малайзияда камида Махатхир Муҳаммаддан қолишмайдиган сиёсатчилар топилади.