close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Судандан санкцияларни олиб ташламоқда

АҚШ хорижий активларини назорат қилиш бўйича бошқарма (OFAC) Суданнинг 157 та муассасасига қарши санкцияларни бекор қилди, деб баёнот берди чоршанба куни Судан банки раҳбари. Бу ҳақида Anadolu хабар қилади. «Биз OFAC дан 2017 йил октябрида чиқариган 13067 ва 13412 фармойишлар кучга киргани ва бу Суданга нисбатан эмбаргони расман тўхтатишини тасдиқлайдиган нома олдик», - деди ўз баёнотида Бадур Алдин Абдур-Раҳим.

Мос равишда, Абдур-Раҳимнинг сўзларига кўра, Судан муассасалари АҚШнинг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди.
Шу билан бирга, у Дарфур қонуни билан боғлиқ бўлган бир нечта шахслар ва муассасалар ҳанузгача иқтисодий эмбарго остида қолаётганини қўшимча қилди.
"Аммо бу Судан билан банк операцияларига таъсир қилмайди", дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 1993 йилда Судан террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаш айблови билан терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига киритилган.
1997 йилда Вашингтон Хартумга қарши иқтисодий санкцияларни киритди ва бир йилдан сўнг АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарига ҳужумлардан кейин уларни кучайтирди.
2007 йилда Ғарбий Дарфур провинциясида можаро бошланганидан кейин Қўшма Штатлар қўшимча санкциялар киритди.
Кейинчалик, 2017 йил октябр ойида собиқ президент Барак Обама маъмурияти баъзи иқтисодий санкцияларни олиб ташлади, аммо Дарфур Тинчлик ва жавобгарлик ҳақида ҳужжатни (DPAA) ва террорчилар рўйхатини белгилашни кучда қолдирди.
Ўтган ой Судан мамлакатни АҚШ террорчилари рўйхатидан олиб ташлаш учун 2000 йилда АҚШнинг USS Cole ҳарбий кемасига қарши теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилалари билан келишувга эришганини эълон қилган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase