Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Сионистик режим жангарилари қўли ва кўзлари боғланган ҳолда ерда ётган Ғазо бўлгаси аҳлини оммавий қўлга олиши акс этган суратларни тарқалиши дунё жамоатчилигига кўплаб аксиламалларга сабаб бўлмоқда.
Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазодаги Умар масжиди вайрон бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
8 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияга вето қўйди. Қўшма Штатлар Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси томонидан овозга қўйилган резолюцияга қарши овоз берган Хавфсизлик Кенгашининг ягона аъзоси бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Ғазо ҳукуматига кўра, Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 17 минг 177 нафарга етди. Улардан 7 минг 112 нафари болалар, 4 минг 885 нафари аёллар.
Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги резолюцияларнинг қабул қилинишини олқишлади ва овоз беришда иштирок этмаган давлатларни "ўз позицияларини тўғрилаб, Фаластин халқи билан бирдамлик ва адолат йўлидан боришга" чақирди.
Ғазо секторида давом этаётган зўравонликлар чоғида 75 нафар фаластинлик журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳалок бўлди, яна 80 нафари яраланди, икки нафари бедарак йўқолди, дейилади Фаластин Журналистлари Иттифоқи томонидан чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботда.
Россия президенти Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди, дея хабар беради TASS.
“Reuters” ва “Agence France-Presse” ахборот агентликлари ўтказган текширув хулосасига кўра, октабр ойида Ливан жанубида содир бўлган ва бир журналистнинг ўлимига ҳамда олти кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган ҳужум Исроил танклари томонидан содир этилган.
Каддура Фпрес, Фаластин асирлари ишлари бўйича бошқармаси бошлиғи деди:
Карим Хон эксклавга йирик гуманитар ёрдамнинг кириб келишини зудлик билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Акциядан мақсад ал-Ақсо мажмуасининг "исломий мақомини тугатиш" ва уни "яҳудийлаштириш"дир.
Исломий Қаршилик Ҳаракати (ХАМАС) Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийя Фаластин халқи ва унинг Қаршилик ҳаракати агрессия қаршисида собит ва ғалабага эришишига ишончи комил эканлигини тасдиқлади.
Исроил кучлари Ғазо сектори жанубидаги асосий шаҳар марказини қўлга киритишга уриниб, қамал остидаги ҳудудда юришни давом эттирмоқда.