close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

7-октабрдан бери Ғазо секторида Исроил ўлдирган мусулмонлар сони 18 минг 800 га етди

Ғазо ҳукумати матбуот бўлими томонидан қилинган ёзма баёнотда, ҳужумларнинг 70-кунига оид янгиланган маълумотлар улашилди.

Ғазо ҳукумати матбуот бўлими томонидан қилинган ёзма баёнотда, ҳужумларнинг 70-кунига оид янгиланган маълумотлар улашилди.
Шунга кўра, ҳозиргача ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 18 минг 800 нафарга кўтарилди, улардан 8 минг нафари бола, 6 минг 200 нафари аёл.
Ҳалок бўлганлар орасида 300 нафар тиббиёт ходими, 32 нафар фуқаро муҳофазаси ходими ва 89 нафар журналист бор.
Жароҳатланганлар сони 51 мингга етган бўлса-да, вайроналар остида ва йўл четида қолган 7500 кишининг жасади ҳалигача топилмади.
Ҳужумлар давомида 126 та давлат биноси вайрон қилинган, 90 та мактаб ва университет ишдан чиққан, 282 та мактаб ва университет қисман шикастланган, 112 та масжид бутунлай вайрон қилинган.
200 та уй қисман вайрон бўлган, 52 минг 500 та уй бутунлай вайрон бўлган. Ғазо секторида 22 касалхона ва 53 соғлиқни сақлаш марказлари ишламай қолган, 102 тез ёрдам машинаси шикастланган, 327 минг киши юқумли касалликка чалинган.
Касалхоналарга қилинган ҳужумларнинг давоми сифатида Камол Адван касалхонаси ҳарбий казармага айлантирилди ва у ердаги ярадорлар ва беморлар Шифа касалхонасига боришга мажбур бўлди.
70 нафар соғлиқни сақлаш ходими, хусусан, Кемал Адван касалхонаси директори Аҳмед ал-Каҳлут қўлга олинди.
Ҳамаснинг ҳарбий қаноти Қассам Бригадалари 7 октабр куни Исроилга қарши "Ақса тўфони" деб номланган кенг қамровли ҳужум уюштирганини эълон қилди.
Бунга жавобан Исроил армияси жанговар самолётлар билан Ғазо секторига қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлаганини маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase