close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европада кафия тақиқланиб, уни фашистларнинг ҳарбий формаси билан тенглаштириш таклиф қилиняпти

Фаластиннинг анъанавий оқ-қора кафия рўмоли бутун дунё бўйлаб Исроил истилосига қаршилик рамзига айланди. Минглаб одамлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлашларини билдириш учун уни кийишади. Ушбу аксессуарнинг сотилиши 2 баравар ошди. Шу билан бирга, ўзларини инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги учун курашчи деб эълон қилган Франция ва Германия Фаластин кийимларига уруш эълон қилишди, уни кийганларни ҳибсга олишди ва жаримага тортишди, деб ёзади Arab News.

Ҳозир Берлинда яшаётган, келиб чиқиши Фаластиндан бўлган суриялик Рами Ал-Ашиқ буни фақат жиноятга тенглаштиришгани учунгина ўз халқи меросининг бир қисмидан воз кечмоқчи эмас. "Кафия тақиқланган, одамлар Фаластин рўмолини ечиш талаб қилиняпти. Аммо мен "ноқонуний" маданиятим билан фахрланаман, у гўзал, кафия эса қанча одам ўлдирилганини эслатади", дейди у. Исроилни айниқса Германия фаол қўллаб-қувватламоқда.
Sueddeutsche Zeitung газетаси кафияни «муаамоли либос» деб атади ва уни кийганларга бунинг ўрнига фашистлар формасини кийишни таклиф қилди. Исроил тарафдорлари Фаластин тарафдори бўлган фаолларни 7 октябрь куни Хамас ҳужуми пайтида 1200 киши ўлганига бепарволикда айблашади, лекин бир вақтнинг ўзида улар Ғазо ҳалок бўлган 18000 тинч аҳоли улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, ва бу ҳали харобалар остида қолган 7000 кишини ҳисобга олмаган ҳолда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase