Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Камида 15 нафар денгизчи яраланди. Форс кўрфази Эрон ҳарбий кемаси билан рўй берган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Бу ҳақида IRNA ахборот агентлиги Эрон ҲДК матбуот хизматига таяниб қарор қилди.
Муқаддас Рамазон ойида Чеченистон аҳолиси диндорлар флешмобини бошлади: кичик магазинлар, дўконлар ва техник станциялар эгалари қарздорларнинг кредит ва қарзларидан кечмоқдалар. Юзлаб чечен дўконлари ижтимоий тармоқларда "Парвардигор ҳақи мижозларининг қарзларидан кечгани" ҳақида хабарларни жойлаштирдилар. Бошқа мулкдорлар ҳам флешмобга қўшилишга жаъват қилинди.
Facebook фойдаланувчилари ушбу ижтимоий тармоқ жангчилар томонидан Рейхстаг узра ўрнатилган Ғалаба байроғи расми бўлган постларни ўчириб ташлашидан шикоят қилдилар. Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, нейротармоқ «хавфли одамлар ва ташкилотларга нисбатан жамият меъёрларини бузганлиги» сабабли хабарларни блокировка қиляпти.
Бир сутка давомида Сovid-19 оқибатида қиролликнинг яна 179 фуқароси вафот этди. Испанияда сўнгги суткада янги турдаги коронавирус (COVID-19) оқибатида ўлганлар сони яна 179 тага кўпайди ва 26478 кишига етди. Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлигида пайшанба куни хабар қилишларича, яқинда коронавирус инфекциясидан 229 ўлганди, бугун эса бир суткалик ўлим кўрсаткичлари сони ўсиши 179 тани ташкил қилди.
Ат-Тани минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун узоқ муддатли ҳамкорликка эришиш заруратини таъкидлади. Яқин Шарқ мамлакатлари мавжуд инқирозлар, жумладан, янги турдаги коронавирус (COVID-19) шароитида ҳамкорлик ҳақида янги келишувларга эҳтиёж сезади.
Ўз мактубида Зариф АҚШнинг Эрон билан ядро битимидан чиққанлигини эслатиб ўтди ва БМТни АҚШнинг бир тарафлама санкцияларига қарши туришга чақирди. Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга мактуб йўллади.
Тожикистонда коронавирус касаллигига алинганлар сони 461 кишига, унинг оқибатида ўлганлар 12 кишига етди. Бу ҳақида тожик нашрлари хабар қилди. Хабарда айтилишича, сўнгги суткада яна 81 киши касаллик юқтириб олган.
10 май эрта тонгда Россияда COVID-19 юқтириб олганлар сони 209688 кишини ташкил килди, маълум қилади тезкор штаби. Бир суткада яна 11012 касал аниқланди, шундан 5551 киши Москвага тўғри келади. Шундай қилиб, Москвада 109740 та касаллик қайд этилган.
Бирлашган Араб Амирликларининг бир кун олдин COVID-19 коронавируси аниқланган 30 нафар фуқароси оилавий ифторда бир-бирларига касаллик юқтирган икки оиланинг аъзолари бўлиб чиқишди.
Коронавирус пандемияси ксенофобия ва бошқа шунга ўхшаш кайфияталрнинг ўсиши билан биргаликда кузатилмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. "Кўчаларда ва интернетда чет элликларга қарши кайфият кучаймоқда, антисемитик фитна назариялари тарқалмоқда, ҳаттоки COVID-19 туфайли мусулмонларга қарши ҳужумлар рўй берди", - Гутерришнинг шу сўзларини келтиради "Ассошиэйтед пресс".
Жанубий Корея пойтахти Сеулда барча бар ва клублар коронавирус янги тўлқини туфайли шошилинч равишда ёпилмоқда. Бу ҳақида Yonhap хабар қилди. Шанба куни пойтахт ҳукумати 18 та янги коронавирус ҳолати аниқланганидан сўнг барча бар ва клублар ишини тўхтатиб қўйди.
Америка Қўшма Штатларида ўнлаб сиёсатчилар таҳдид ва нафратга учраган, конгресс аъзолигига номзод мусулмон аёлни қўллаб-қувватладилар. 27 ёшли Амани ал-Хатахтби Нью-Жерси штатига сайловларда қатнашган биринчи мусулмон аёл бўлди, хабар қилади Religion News.
Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишига қарши курашишнинг янги юқори технологияли усуллари жорий этилмоқда. Кеча Икки муқаддас масжиднинг Бош дирекцияси Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромга кираверишда юқори технологияли санитария эшигини фойдаланишга топширди.