close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЖССТ: Ямандаги вабо касаллигига шубҳа қилинганларнинг сони 113 мингга этди

Умумий инфекцияларнинг 56 таси лабораторияларда тасдиқланган, 29 таси ўлимга олиб келган. 2020 йил январ ойидан бери Ямандаги вабо касаллигига шубҳа қилинганларнинг сони 113 мингга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарида айтилади.

Умумий инфекцияларнинг 56 таси лабораторияларда тасдиқланган, 29 таси ўлимга олиб келган.
ЖССТ ҳисоботида айтилишича, вабонинг асосий белгилари бу сувсизланиш ва диарея.
Яманда 2014 йилдан бери қуролли можаро давом этмоқда, унда бир томондан шиа ҳаракатининг исёнкорлари Ансаруллоҳ ва Яманнинг ағдарилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари, иккинчи томондан эса президент Абдурабб Мансур Ҳодийга содиқ ҳукумат қўшинлари қатнашмоқда. Ямандаги қуролли можаро туфайли уч миллионга яқин киши мамлакат ичида мажбурий кўчирилган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase