close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия Федерациясида COVID-19 юқтириб олганлар сони 281 минг кишидан ошди

Охирги сутка ичида мамлакатда 9709 киши касаллик юқтириб олди, 94 киши вафот этди. Россияда бир суткада янги турдаги коронавирус (СOVID-19) юқтириб олганлар сони 9709 кишига, яъни 281752 кишигача ўсди. Бу ҳақида коронавирус тарқалишига қарши кураш тезкор штабида хабар қилинди.

Ўтган бир кун давомида вафот этганлар сони 94 кишига ёки 2631 кишигача ўсди, тузалганлар сони 4207 кишига кўпайди ва 67 373 кишига етди.
Ҳар куни инфекциянинг кўпайиши 3,6 фоизни ташкил этди. Аммо, юқтирганларнинг 42,4 фоизида аломатлар кузатилмаган.
Worldmeter Интернет-манбасига кўра, Россия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Испаниядан олдинга чиқиб олди ва АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Москвада янги 855 та коронавирус инфекцияси қайд этилди, пойтахтда жами 142 824 кишига касаллик юқтирилди. Пойтахтда вафот этганлар сони 71 тага, яъни 1503 тагача кўпайди.
Москвада 27 490 киши коронавирусдан даволанди.
Россияда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун камида 6,9 миллион синов ўтказилган. Тахминан 262,666 киши назорат остида.
Шу билан бирга, ҳукумат чет эллик спортчилар ва мураббийларнинг мамлакатга киришига тақиқни 14 кунга карантин шарти билан бекор қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase