close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Ал-Ватия»нинг ишғол қилиниши - Ливия урушидаги бурилиш нуқтаси

Ливияда бир ойлик ҳужумдан сўнг генерал Ҳафтар исёнкорлари томонидан бошқарилаётган Ал-Ватия авиабазаси бугун Миллий келишув ҳукумати назорати остидаги "Ваҳшат вулқони" кучлари томонидан озод қилинди. Қисқа тўхталишдан сўнг, исёнчилар бу стратегик аҳамиятга эга объектнинг йўқотилганини тан олишди ва бу ердан кучларини ўзлари олиб чиққанликларини айтишди.

Улар кучларни ғалати тарзда "олиб чиқишди" - оддий пикаплар ва бараварига залп билан отадиган ускуналардан тортиб МИ-35 вертолёти, Миг-21 қирувчи самолёти ва ЗРПК «Панцир» гача кўплаб техника ва жиҳозларни ташлаб кетдилар.
Битта "Панцир"ни қўлга киритиш билан бир қаторда, Сирт-ал-Джуфра магистралида ҳукумат кучлари томонидан яна бир ЗРПК «Панцир-C1» йўқ қилинди, шу билан ушбу стратегик муҳим қуролдаги йўқотишлар сонини икки ҳафта ичида 3 тага етказди.
Бунда ҳукумат кучлари яқин орада шунга ўхшаш қуроллар билан тўлдирилишини кутаётганлари маълум бўлди - ўтган йил охирида тузилган шартнома доирасида, Украинанинг давлатга қарашли "Укрспецэкспорт" компанияси Туркияга иккита С-125М1 Печора-М1 ҳаво мудофаа тизимларини Миллий келишув ҳукуматига топшириш учун етказиб берди.
Умуман олганда, Ливияда рўй бераётган воқеаларни ҳарбий ҳаракатларнинг бурилиш даври деб аташ мумкин. Соҳилда Ҳафтар гуруҳи мағлубиятга учраганидан кейин, ҳатто Хафтар тарафдорлари ҳозир исёнчилар раҳбарининг Триполини эгаллаб олиш режалари ва ваъдалари энди хомхаёлга ўхшаб қолганини тан олишди. Шу билан бирга, Миллий келишув ҳукумати кучлари ва уларнинг ортидаги Туркия қўзғолончиларни чўл ҳудудларига сиқиб чиқаришда, шу жумладан Туркиядан Ливияга янги қурол ва кучларни топшириш учун янги базадан фойдаланган ҳолда муваффақиятларини ривожлантириш имкониятига эга бўлди.
Буларнинг барчаси, биз юқорида ёзганимиздек, низолашаётган томонларнинг ҳар бирини алоҳида ва биргаликда аниқлаштиришга мажбур қилади – улар жиддий сулҳга тайёр бўладими ёки йўқми, ҳақиқий кафолатлар билан таъминланган ва сиёсий тартибга солиш жараёнини бошлаганми ёки улар охиригача курашадими-йўқми. Бундан ташқари, охирги ҳолатда, Хафтарнинг имкониятлари унчалик яхши эмас.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase