Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.
Эронда «бола-келин» номи билан танилган 29 ёшли Самира Сабзиан (Samira Sabzian) қатл этилди — у 10 йил олдин ўлимга ҳукм қилинган эди. Бу ҳақда The Times нашри Iran Иран Human Rights инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб хабар берди.
Ватиканнинг доктринали идораси биринчи марта католик руҳонийларига бир жинсли жуфтликларни дуо қилишга рухсат берди, аммо буни литургия ёки бошқа расмий черков маросимларининг бир қисми сифатида қилмаслик керак эмиш.
Мисрдаги президентлик сайловларида Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонди. 18 декабр куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, мамлакатнинг деярли барча аҳолиси амалдаги давлат раҳбари учун овоз берган эмиш.
Олмати шаҳрида бош муфтий Науризбой ҳожи Тағанули раислигида бўлиб ўтган ҚМДИ Уламолар кенгашининг 40-йиғилишида бир қатор фатволар қабул қилинди.
Исроилнинг Ғазо жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги мактабга уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди.
Ғазо ҳукумати матбуот бўлими томонидан қилинган ёзма баёнотда, ҳужумларнинг 70-кунига оид янгиланган маълумотлар улашилди.
Ал-Жазира телеканали 13 декабрь куни "Исроил Мудофаа кучлари"-ЦАХАЛ махсус кучлари томонидан содир этилган уруш жиноятларининг эксклюзив фотосуратлари ва видеоларини эълон қилди. Ғазо шимолидаги Шадия Абу Ғазал мактабида ўндан ортиқ жасадлар топилган. Сочилиб ётган гилзалар сонига қараб, қатл аниқ қасддан қилинган. Мактаб биноси Исроил бомбардимонидан кўчирилган Фаластин фуқаролари учун бошпана сифатида фойдаланилган, деб хабар беради “Большой Ближний Восток”.
Ғазо шимолида Исроил ҳарбийлари Камол Адван касалхонасида 70 дан ортиқ тиббиёт ходимларини ҳибсга олишди. TRT хабар беришича, клиника ушбу ҳудуддаги сўнгги клиника эди.
Фаластиннинг анъанавий оқ-қора кафия рўмоли бутун дунё бўйлаб Исроил истилосига қаршилик рамзига айланди. Минглаб одамлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлашларини билдириш учун уни кийишади. Ушбу аксессуарнинг сотилиши 2 баравар ошди. Шу билан бирга, ўзларини инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги учун курашчи деб эълон қилган Франция ва Германия Фаластин кийимларига уруш эълон қилишди, уни кийганларни ҳибсга олишди ва жаримага тортишди, деб ёзади Arab News.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Кувайт амири Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ вафот этди ва Кувайтнинг барча телеканаллари ўз дастурларини тўхтатиб, Қуръони тиловати кўрсата бошладилар.
Саудия Арабистонида кучли шамоллар билан бўрон! Чўл улкан океанга айланяпти! Якшанба куни Маккада кучли ёмғир ёғди. Катта майдонда кучли шамол ва вақти-вақти билан дўл кузатилди. Минглаб чақмоқлар осмонни ёритди ва тун гўёки кундузга айланди.
7 октябрь куни уруш бошланганидан бери Исроил мамлакатнинг турли бурчакларида 4400 фаластинликни ўғирлаб кетди, дея хабар беради Фаластин маҳбуслари уюшмаси.