close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Ғазодаги хавфсиз ҳудудларни бомбардимон қилмоқда

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларида Хон Юнисда камида 32 киши, Рафаҳда эса беш киши ҳалок бўлди.

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларида Хон Юнисда камида 32 киши, Рафаҳда эса беш киши ҳалок бўлди.
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазо жанубидаги амалиётлар, жумладан қочқинлар лагерлари ва авваллари тинч аҳоли учун "хавфсиз зона" деб ҳисобланган ҳудудларга ҳаво ҳужумлари давом этишини маълум қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида қурбонлар сони 125 кишига етди ва 318 киши яраланди.
7 октябрдан бери Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони камида 22 438 кишини ўлдирган ва 57 614 киши жароҳат олган.
Исроил армияси ҳам жума куни Ливанда Ҳизбуллоҳга қарши янги зарбалар берганини баёнотида тасдиқлади, деб хабар беради Jerusalem Post.
Фаластин асирлари ва собиқ маҳбуслар идораси Фаластин асирлари жамияти билан биргаликда Исроил кучлари Тулкаримдаги Нур Шамс қочқинлар лагерида 500 га яқин кишини, жумладан аёллар ва болаларни сўроқ қилганини маълум қилди.
Ҳар икки ташкилот баёнотига кўра, "босқинчилар 150 га яқин фаластинликни ҳарбий казармага кўчирди ва яна 20 кишини қўлга олди".
Исроилнинг қочқинлар лагерига икки кун давом этган шиддатли рейди чоғида кўплаб фаластинликлар яраланди ва ҳибсга олинди. Операция уйларни бомбардимон қилиш ва кўчалар, инфратузилма ва жамоат объектларига катта зарар етказишни ҳам ўз ичига олган.
Баёнотда, 7 октябрдан буён Ғарбий Соҳилда жами ҳибсга олинганлар сонининг 5650 нафарга етгани қайд этилди. Бу рақам ҳибсда қолаётганларни ҳам, кейинчалик озод қилинганларни ҳам ўз ичига олади.
Айни пайтда Иордания Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар ва хорижликлар ишлари вазири Айман Сафади пайшанба куни Иордания Жанубий Африканинг Исроилга қарши халқаро судга геноцид содир этгани учун мурожаатида қўллаб-қувватлашини айтди.
"Иордания Жанубий Африканинг Исроилга қарши Халқаро судга геноцид ва Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенцияни бузганликда айблаб берган мурожаатини қўллаб-қувватлайди. Вазирлик кейинги ишлар учун зарур ҳуқуқий файлни тайёрлаш устида ишламоқда. Бу масала бўйича ва араб ва ислом давлатлари билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиради ", деди у.
"Исроилнинг Ғазога етарли даражада гуманитар ёрдам етказилишининг олдини олиши фаластинликларга қарши қўлланилган очарчилик сиёсатини амалга ошириш, халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш ва Иордания барча имкониятлари билан курашаётган яна бир ҳарбий жиноятдир", - дея қўшимча қилди у.
АҚШ Давлат департаменти хабар беришича, АҚШ нинг бош дипломати Энтони Блинкен пайшанба куни Байден маъмуриятининг Исроилнинг Ғазо секторидаги уч ойлик уруши бўйича музокараларини давом эттириш учун Яқин Шарққа қайтди.
АҚШ давлат котибининг бир ҳафталик сафари - 7 октябрдан бери минтақага тўртинчи сафар - давомида Исроил ва Ғарбий Соҳил, шунингдек, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрга ташриф буюради. У Туркия ва Грецияга ҳам кириб ўтади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase