Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Республика аҳолисини Мустақиллик куни билан табриклаб, қозоғистонликлар “бепоён даштларнинг қонуний ворислари” эканини таъкидлади. Назарбоев мурожаатининг матни Елбасы.kz сайтида жойланди.
Эрон президенти Хасан Роуханий АҚШ раҳбари Дональд Трампни террорчи деб атади ва Эрон Ислом Республикаси унинг сайловларда мағлуб бўлганидан хурсанд эканлигини айтди. Сиёсатчи чоршанба куни шундай баёнот берди, деб хабар қилади ТАСС.
Халқаро жиноий ишлар бўйича суд Хитойда уйғур мусулмонларининг оммавий равишда ҳибсга олингани юзасидан тергов ўтказмасликка қарор қилиб, бу ҳуқуқ ҳимоячилари кўнглини қолдирди. Гаагадаги прокуратуранинг маълум қилишича, бу босқичда Хитойда инсониятга қарши ва геноцид жиноятларида айблаш бўйича тергов ўтказа олмайди, чунки мамлакат суд қатнашчиси эмас ва унинг юрисдиксиясига киритилмаган, хабар қилади IslamNews сайти New York Times га таяниб.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,8 млрд долларга етди ва кетма-кет тўртинчи ой давомида пасайишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда gazeta.uz. Ўзбекистон ялпи олтин-валюта захираларининг ҳажми 1 декабрь ҳолатига кўра 32,8 млрд. долларни ташкил этди, бу кўрсаткич пасайиши ўтган ойга нисбатан 463 млн. долларни ташкил этди, деб хабар беради Марказий Банк.
Интернетда туҳмат учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилди. Қоидабузарлар 1 миллион рублгача жарима ёки икки йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлиги таклиф қилинмоқда.
Масжидда ибодат пайти кекса муаззинга ҳужум қилган британияликка нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, мусулмон оқсоқоли Рафат Маклад 20 феврал куни Лондондаги Марказий масжидда бевосита жамоа намози вақтида ҳужумга учраган эди. Риджентс-Парк масжидининг 70 ёшли муаззиннинг бўйин соҳасига 30 ёшли Дениел Хортон, собиқ бошпанасиз одам пичоқ санчди.
Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш тизими вакиллари якшанба куни коронавирус устидан ғалаба қозонилгани ва COVID-19 назорат остида эканини эълон қилди. Қиролликда бир кунда фақат 139 та янги касалланган ҳақида хабар берилган, март ойида пандемия бошланганидан бери бу кўрсаткич биринчи марта 150 тадан пасайди.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Amad News янгиликлар портали раҳбари қатл этилганини қоралади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Эронда Amad News янгиликлар портали раҳбари Рухулла Зам қатл этилганини қоралади.
3 ноябрда бўлиб ўтган Оқ уй раҳбари сайловининг якунлари расман тасдиқланди. Қўшма Штатларда 538 делегатдн иборат бўлган сайлов коллегияси Джо Байденни мамлакатнинг 46-президенти сифатида расман тасдиқлади. Сайлов коллегиясинин мажлиси 50 та штатда ва Вашингтонда бўлиб ўтди.
Германия ва Болгария 10 декабр саммитида Туркияга қарши санкцияларни тўсиш учун энг юқори даражали Европа Иттифоқи давлатлари қаторига кирди, дея хабар бермоқда EurActiv медиа тармоғи ўз манбаларига таяниб. «Германия канцлери Ангела Меркель ва Болгария бош вазири Бойко Борисов Анқарага қарши санкцияларга ошкора қарши чиққан етакчиларга айланди», - дейди дипломатик манбалар.
Лондонда карантин чоралари кучайтирилди. Лондон ва унинг атрофидаги ҳудудларда COVID-19 туфайли карантин чекловлари энг юқори даражага эга бўлади – Буюк Британия пойтахтида касаланганлар сони тез ўсиб бормоқда. Бу ҳақида душанба куни Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилган, дея хабар беради ВВС.
Мухолифатчи Алексей Навальный ўз сайтида жойлаган «пост»да уни заҳарлашга уринганлар исмини айтди. Унинг сўзларига кўра, ФСБ криминалистика институти махфий бўлинмасидан тиббий ва кимёвий маълумотга эга бўлган саккиз ходим уни заҳарлашга алоқадор. ФБК тергов бўлими Bellingcat, The Insider ва CNN билан биргаликда Der Spiegel иштирокида шундай хулосага келди.
Саудия Арабистони Муқаддас Макка шаҳрида чигирткалар тўдасини ўз назоратига олгани ва барҳам топганини маълум қилди. Бу зараркунандалар босқини сўнгги йилларда қиролликни безовта қилаётган муаммодир. Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош директори Саид Джаралла ал-Ҳамдийнинг сўзларига кўра, ишчилар жамоаси ҳашаротларга қарши инсектицидлар қўллаган.