«Биз — Устюрт ва эски Каспийдан тортиб Сирдарё ва Иртышгача бўлган бепоён даштларни ўз ичига оладиган бепоён даштларнинг қонуний ворисларимиздир. Бу – аждодлардан қолган омонат. Биз буни ҳеч қачон ёддан чиқармаслигимиз керак. Биз аждодларимиз қолдирган Муқаддас Заминни ҳимоя қилишимиз, мустақиллигимизни мустаҳкамлашимиз, мамлакатимизнинг ёрқин келажагига хизмат қилишимиз лозим», — деди Назарбаев.
«Қозоқ давлатининг отаси» шуни қўшимча қилдики, қозоғистонликлар бундан 29 йил олдин аждодларининг “кўп асрлик орзусини амалга ошириб”, мустақилликка эришди. Биз мамлакатимиз ва суверенитетимизни, унинг сарҳадларини мустаҳкамладик. Қозоғистон дунё тан олган мамлакатга айланди. Евросиёнинг қоқ марказида янги пойтахт бунёд этилди. Биз мамлакатда барқарорликни, жамиятда тинчлик ва фаровонликни саклаган ҳолда кўп миллатли халқни устунликка айлантирдик. Мустақилликка эришиш – бу нарса, бу мустақилликни асраш – бошқа нарса», — таъкидлади Назарбаев ўз табригида.
Қозоғистон биринчи президентининг мурожаати нафақат республика аҳолисига, балки рус шовинистларига ҳам қаратилгани аниқ. Бир неча кун олдин Давлат Думаси таълим ва фан бўйича қўмита раҳбари Вячеслав Никонов “Биринчи канал”да қуйидагича фикр билдирди:
“Қозоғистон шунчаки йўқ эди, Шимолий Қозоғистонда умуман аҳоли яшамаган”. “Улар (қозоқлар) анча жанубда яшарди. Ва, аслида, Қозоғистон ҳудуди Россия ва Совет Иттифоқи томонидан катта совғадир”.
Россиянинг барча қўшнилари унинг олдида, айниқса, Россиядан кесиб олинган ҳудудлар учун қарздор деган таассурот яратишга уринадиган россиялик сиёсат арбоблари учун камдан-кам учрамайди.
Бу сафар Никоновнинг сўзлари халқаро жанжалга олиб келди. Қозоғистон ТИВ норозилик билдирди ва Россия ишларида вақтинчалик вакили Александр Комаровга нота топширди. Тўғри, Никонов “биродар Қозоғистон халқига энг илиқ туйғулар” билдириши билан уни нотўғри тушунишган деб изоҳ берди”. Бироқ кейинчалик унинг ҳамкасби — Россия депутат Евгений Федоров СССР парчаниб кетганидан сўнг қозоғистон “совға тариқасида” ёки “ижарага олинган худуд” кўринишида ерларга эга бўлди, деди ВА юқоридаги каби нуқтаи-назарни билдирди.
“Бепоён даштларнинг қонуний ворислари”: Назарбоев Россия шовинистларига жавоб берди
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Республика аҳолисини Мустақиллик куни билан табриклаб, қозоғистонликлар “бепоён даштларнинг қонуний ворислари” эканини таъкидлади. Назарбоев мурожаатининг матни Елбасы.kz сайтида жойланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди