Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Диний ҳуқуқларнинг бузилишини ёритиб борадиган «Forum 18» ташкилоти Туркманистонда диндорларни ҳибсга олиш ва қўрқитиш амалиёти давом етаётгани ҳақида маълумот беради, тегишли расмийлар эса таъқиб сабабларини тушунтиришдан бош тортади.
АҚШ Президенти Джо Байден ABC телекомпанияси журналисти Джордж Стефанопулосга берган интервью вақтида Россия президенти Владимир Путинни "қотил" деб ҳисоблайсизми деган саволга ижобий жавоб қайтарди.
Бошқирдистоннинг Абзелил районидан тўққиз нафар имом-хатиб президент Владимир Путинга республикада ваҳҳобийлик ғоялари тарқатилаётганидан шикоят қилишди. Уларнинг фикрига кўра, Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин «аҳолини ваҳҳобийлаштириш ошкора сиёсати»ни юритмоқда ва маҳаллий анъаналарни ҳурмат қилмаяпти.
АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Хитойдаги миллий озчиликлар ҳолатига изоҳ берди. АҚШ аввалгидек, Хитой ҳукуматининг Шинжон-Уйғур автоном районидаги этник уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» деб ҳисобламоқда.
Ўта оғир жиноятлар бўйича Анқаранинг иккинчи суди сешанба куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши юзасидан беш кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, суд залидан хабар бермоқда ТАСС мухбири.
Агар бундай сўров қабул қилинса, Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини даволашда ёрдам сўраб қилган мурожаатини тезкорлик билан кўриб чиқади, деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ва бундай мурожаат келиб тушгани ёкии тушмагани ҳақида билмаслигини таъкидлади.
АҚШ да 23 ёшли мусулмон аёл таълим органларида давлат лавозимини эгаллади. Иллинойс штати Скоки шаҳрида истиқомат қилувчи, келиб чиқиши покистонлик бўлган Бушра Амивала исмли мусулмон аёл шаҳар мактаб кенгашида сайланиладиган лавозимни эгаллади. Бу ҳақда OurQuadCities га таяниб IslamNews хабар бермоқда.
Нигерия штатларининг бирида насроний руҳонийлари ҳукуматнинг черковлар қошидаги мактабларда ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийишига рухсат беришига қарши чиқди. Квара штати ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, 10 та насроний мактабида ўқувчи қизлар мусулмонлар рўмолини ўраши мумкин этиб белгиланди. Бу ҳақда Premium Times га таяниб IslamNews сайти хабар бермоқда.
Покистондаги Хитой элчихонаси расмийси Twitter’даги ўз саҳифасида қолдирган пости билан мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.
АҚШ энди режимларни ағдариб, ҳарбий аралашувларни уюштирган ҳолда куч билан бошқа мамлакатларда демократия ўрнатмайдиган бўлди. «Биз қимматга тушадиган ҳарбий аралашувлар ёки авторитар режимларни куч билан ағдаришга уриниш орқали демократияни тарғиб қилмаймиз. Бу тактикани ўтмишда синаб кўрганмиз. Яхши ниятларга қарамай, у иш бермади», — деди Блинкен ташқи сиёсий стратегияга бағишланган учрашувда
Сурия Президенти Башар Асад ва унинг турмуш ўртоғи Асманинг COVID-19 га топширган тести ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Қуддус, Тел-Авив ва Кайсарияда минглаб одамлар бош вазир истеъфосини талаб қилиш учун кўчаларга чиқди. Исроилнинг KAN телерадиокорпорациясига кўра, Нетаняхунинг Қуддусдаги қароргоҳида ўтказилган митинг бош вазир тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувларга айланди.
Онтариодаги Йорк минтақавий муниципалитет Давлат мактаблари Кенгаши ўз ҳаётини мамлакат фаровонлиги учун бағишлаган Сомали-Канада марҳума журналисти шарафига ўрта мактабни қайта номлаш учун қарор қабул қилди. Мактаб Ходан Налайе номини олди.