Шу билан бирга суд Солиҳ Йилмазни қотил Мавлуд Мерт Алтинташга Карловни ўлдиришга "буйруқ" берганликда айбдор деб топди ва уни иккита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Худди шундай жазо суд томонидан "қотил куратори"деб тан олинган Шаҳин Сегутга ҳам берилган.
Бошқа уч судланувчи Карловнинг ўлдирилишига алоқадорлиги учун ҳар бири биттадан умрбод қамоқ жазосини олди.
Суд элчининг ўлдирилиши иши бўйича олти айбланувчини оқлади, яна саккиз киши 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд доирасида суд тўққиз нафар қочоқ айбланувчини, жумладан, Фатҳуллоҳ Гуленни алоҳида иш юритиш учун ажратган.
Элчининг ўлдирилиши иши бўйича судланганларнинг ҳимояси суд ҳукми устидан шикоят қилиш ниятида. "Биз суднинг қарорига рози эмасмиз, менинг мижозим ва мен ҳукм устидан юқори инстанцияли судга шикоят қилмоқчиман, лекин бунга беш йилгача вақтт кетиши мумкин",- деди маҳкумлардан бирининг адвокати анонимлик шарти билан.
Россиянинг Туркиядаги элчиси Карловнинг ўлдирилиши юзасидан беш киши умрбод қамоқ жазосини олди
Ўта оғир жиноятлар бўйича Анқаранинг иккинчи суди сешанба куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши юзасидан беш кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, суд залидан хабар бермоқда ТАСС мухбири.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси