Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масаласида юзага келган можарода воситачи бўлишга тайёр. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФСИН) ҳукуматнинг маҳкумларни Байкал-Амур магистрали (БАМ) қурилишига жалб қилиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Аввал хабар берилганидек, бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Хитой ҳукумати «Чанчжэн-5» оғир ташувчи-ракетаси ёрдамида ўзининг миллий космик станциясининг асосий модулини орбитага чиқарди. Ушбу космик станцияни 2022 йилда қуриш режалаштирилган, деб ёзмоқда Associated Press.
Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбий тўқнашувни тўхтатишга келишиб олди. Ҳарбий техникалар илгариги жойига қайтарилади. 28-29 апрель кунларида қирғиз-тожик чегарасида рўй берган ҳодисалар муносабати билан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ҳамда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ҳамда бошқа вакиллар иштирокида музокара ўтказилди.
«Сводка» (АКИpress) – Тожик ҳарбий кучлари Қирғизистондаги бешта чегара заставасига ҳужум қилди, хабар қилади Қирғизистон ГКНБ Чегара хизмати.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда икки юз чоғли одам Ҳукумат уйи олдида тўпланиб, Тожикистон билан чегарада зудлик билан тартиб ўрнатилишини талаб қиляпти. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Башарият тарихидан маълумки, инсон ўзининг ҳалол меҳнати билан обрў-эътиборга, улуғлик мартабасига эришади. Халқимизнинг “Меҳнат инсонни улуғлайди” иборасига ҳамоҳанг бу ҳикматли сўзларнинг амалий тасдиғи Янги Ўзбекистонда янада яққол намоён бўлмоқда.
Қирғизистон-Ҳиндистон махсус кучларининг "Ханжар 2021" деб номланган қўшма машқлари бошланади.
Россия дўст давлатларни - Ўзбекистон, Сербия ва Мўғулистонни КХШТ ўз тадбирларига жалб қилишни таклиф қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбеда бўлиб ўтган КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида бундай ташаббус билан чиқди.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат мусулмонлар диний идорасига жума намозлари ва ифторликларни вақтинчалик тўхтатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди ва буни коронавирус вазият ўзгариши билан изоҳланади.
Арман халқининг оғриғидан ва аждодларининг муқаддас хотирасидан фойдаланиш орқали сиёсий мақсадларга эришиш қатъиян мақбул эмас, деди Туркия арман жамоасининг патриархи Саак Машалян.
Хитой бир томонлама санкциялар ва улардан фойдаланиш таҳдидларига қарши. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари тўғрисида фикр билдириш мобайнида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».