close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кобулдаги масжидда портлаш: қурбонлар бор

Полициянинг маълум қилишича, Афғонистон пойтахти Қобул чеккасида масжиддаги портлаш оқибтида камида 12 киши ҳалок бўлган ва ундан ҳам кўп одам жароҳатланган.

Шакар-Дара ҳудудида жума намози вақтида содир бўлган портлаш Ийд Ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида ўқ отишни тўхтатиш келишилган уч кунлик муддатнинг иккинчи куни юз берди. Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Қобул полицияси вакили Фердоус Фарамарзнинг айтишича, масжидда портловчи моддалар олдиндан қўйилган бўлиб, ҳозирда расмийлар томонидан текширув бошлаган.
Ижтимоий ахборот воситаларида тарқатилган расм масжиднинг кичик шикастланишлар кўзга ташланадиган полида ётган учта жасадни кўрсатади.
Портлаш Афғонистон бўйлаб ҳукумат ва Толибон ўртасида келишилган сулҳнинг нисбий тинчлигини издан чиқарган тўртта алоҳида ҳодисада камида 11 киши ҳалок бўлганидан бир кун ўтиб рўй берди.
Вақтинчалик сулҳга риоя қилаётган икки урушаётган томонлар ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувлар ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаса-да, йўл бўйига яширилган бомбалар тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони ўсишига сабаб бўлишда давом этмоқда.

Толибон ҳаракати вакилларининг айтишича, масжиддаги портлашга расмий Кабул маъсул...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase