Портлашлар Ғазо шаҳарни шимолдан жанубга қараб давом этди, бу бомбардимонлар ҳар доимгидан оғирроқ, кенгроқ бўлди. Натижада, якшанба куни камида 42 киши шаҳид бўлган ва ўнлаб киши яраланган олдинги ҳаво рейдларидан кўпроқ вақт давом этди. Хабар қилинишича, бир нафар фаластинлик яраланган.
Ғазо секторида бундан бир ҳафта олдин зўравонликлар тўлқини бошланганидан бери камида 198 киши, жумладан 58 бола ўлдирилди. Шунингдек, 1300 дан ортиқ фаластинлик яраланган.
Аввалроқ Ғазо секторини бошқараётган ХАМАС гуруҳи Исроилнинг Ашкелон ва Беэр-Шева шаҳарларини ракетадан ўққа тутгаан эди. Исроил 10 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши якшанба куни зўравонликни муҳокама қилиш учун тўпланди, лекин ҳатто хавотир ҳақида қўшма баёнотни ҳам мувофиқлаштира олмади. Хитой «бир овоз» билан ҳал қилинадиган нарсага АҚШ халал бергани айтди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Рим Папаси Францискни фаластинликларнинг Исроил қирғинини тугатишга ёрдам беришга чақирди. Унинг фикрича, Исроил санкциялар билан жазоланиши керак.
Эрдўған папага «Халқаро ҳамжамият Исроилни жазоламаса фаластинликлар қатлиоми давом етади» деди ва Папанинг сўзи «насронийлар дунёси ва халқаро ҳамжамиятнинг сафарбарлиги учун катта аҳамиятга эга» деб қўшимча қилди.
Айни пайтда, «Чегара билмас мухбирлар» ва Amnesty International ташкилоти халқаро жиноий судга Исроилнинг оммавий ахборот воситалари, жумладан, ал-Жазира ва Associated Press жойлашган бинонинг бомбардимонини эҳтимолий уруш жинояти сифатида текширишни сўраб мурожаат қилди.
«Оммавий ахборот воситаларига қасддан ҳужум қилиш уруш жиноятидир», - дейди чегара билмас мухбирлар Бош котиби Кристоф Делоир. "Оммавий ахборот воситаларини атайлаб йўқ қилиб, Исроил Мудофаа кучлари ахборот операцияларига жиддий зарар етказмоқда. Ҳамда, улар шунингдек, янада кенгроқ маънода тўғридан-тўғри тинч аҳолига алоқадор бўлган можарони ОАВда ёритишга тўсқинлик қилади " – қўшимча қилади Делуар.
Ғазодаги электростанция вакилининг айтишича, анклавнинг кўплаб ҳудудларига катта зиён етказилган.
«Электроэнергетиклар керакли жойларга етиб бора олмаяпти. Бригадаларимиз қўлидан келганча муҳтожларга ёрдам бериш, уйлар ва касалхоналарни электр билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда», - деди у.
Унинг қўшимча қилишича: «Биз таъмирлай олмайдиган нуқтадамиз, чунки омборларимиз деярли бўшаб колган. Ким ёрдам бера олса, электроэнергетика компаниясига хизмат кўрсатиш учун керакли ускуналарни қулга киритишда ёрдам беришга чақирамиз».
Компания вакилининг таъкидлашича, компания пул маблағлари етишмаслигидан кийналяпти, ахир уларда завод учун ёқилғи сотиб олишга ҳам пул йўқ.
Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайех дунё мамлакатларини Исроилга қарши қуруқ сўзлардан амалий ва аниқ ҳаракатларга ўтишга чақирди.
«Тўғрисини айтганда, фақат баёнотларнинг ўзи етарли эмас», - деди Штайех, босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Рамаллах шаҳрида сўзга чикиб.
«БМТ бу ҳаракатларнинг барчаси Фаластин халқига қарши ноқонуний ҳаракатлар сифатида таърифланадиган резолюция қабул қилиши керак», - деди у ва Исроилга қарши санкциялар қўллашга чақирди.
Штайех шунингдек, иттифоқчиларни Исроилдан элчиларини чақириб олиш, у билан савдо алоқаларини тўхтатиш, «Исроил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»ни бошламагунча АҚШ ва ЕИ ёрдамини тўхтатишга чақирди.
«Қонга ботган болалар ҳаётини бошлашга ҳам улгурмасдан ҳаётни тарк этди… бу жиноят учун халқаро ҳуқуқка мувофиқ жазолаш лозим», - деди у.
"Исроилнинг ўлдириш учун лицензияси янгиланди ва уни дарҳол тўхтатиш керак", - дея қўшимча қилди Штайех.
Фаластин олов ичра: 17 май хроникаси
Исроил ҳарбийлари Исроил муваққат Бош вазири Бенямин Нетаняху Фаластин анклавига ҳужумлар давом этишини айтганидан бир неча соат ўтиб, Душанба куни, Ғазо секторида навбатдаги бир қатор ҳаво ҳужумларини бошлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди