Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Американинг Нью-Джерси штатида исламофоб биринчи дуч келган мусулмонга ўзининг жанговар дунёқарашларини қўллашга қарор қилиб, жиддий кийинчиликларга учради.
Саудия Арабистонида "Vision 2030" га мувофиқ Қироллик ҳокимияти қадимги ҳинд эпослари «Рамаяна» ва «Маҳабҳорат»ни мактаб ўқув дастурига киритди.
Ал-Ҳашд аш-Шааби раҳбари ўринбосари Абу Маҳди Ал-Муҳандиснинг ўлимини тергов қилаётган Бағдод суди Америка раҳбари Дональд Трампни ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бу ҳақда Ироқ Олий суд кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича навбатдаги антирекорд ўрнатилди. Мамлакатда бир кунда 414,1 мингта янги ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда "Reuters".
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон молиявий жиноятлар учун қамалган 150 дан зиёд фуқаронинг қарзларини тўлаш учун 13 миллион риёл (қарийб 3,5 миллион АҚШ доллари) ажратди.
Шавкат Мирзиёев 7 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов 7 май куни оғир касалликдан сўнг вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда 9 май куни пойтахтда «Ўлмас полк» («Бессмертний полк») акциясини ўтказишга рухсат берилгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Сурия диктатори Башар Асад якшанба куни маҳбусларга, жумладан, "терроризм" ҳаракатларида иштирок этганликда айбланганларга амнистия бериш ҳақида фармон чиқарди, дея хабар бермоқда Сурия режими матбуоти.
Россия Озарбайжон Республикасига қўшни бӯлган Арманистонда яна ҳарбий базалар қурмоқчи
2021 йил 4-майдан бошлаб Ўзбекистонда «Георг лентаси» акцияси бошланди.
Германия мусулмон аҳолиси расмий рўйхатга олиш натижаларига кўра, ўтган 6 йил давомида 5 баробардан кўпроқ ошди. Миграция ва қочқинлар федерал идораси томонидан ўтказилган рўйхатга олишга кўра, мамлакатда 2015 йил атиги 900 минг кишидан иборат бўлган мусулмонлар сони 5,3 миллиондан 5,6 миллионгачани ташкил қилади.
Хитойнинг Шинжон Уйғур Мухтор вилояти ҳокимияти масжиднинг меҳмонхонага айлантирилишига ҳисса қўшди. Ғулжа шаҳридаги ҳукуматга қарашли масжид биноси сайёҳлар учун меҳмонхонага айлантирган хитойлик бизнесменга ижарага берилди.