Хитой бетонининг сифати ва сейсмик ҳодиса магнитудасидан келиб чиқадиган бўлсак, қурбонлар ва вайронагарчиликлар сони катта бўлади, лекин улар зилзилага яқин бўлган, аҳолиси атиги 10 минг кишидан иборат Мадой тумани билан чекланади. Зилзила марказининг ўзида нисбатан камроқ одамлар яшайди.
Ушбу зилзилада диққатни жалб қиладиган нарса нима? Аввало, литосфера плиталарининг ҳаракат динамикасига асосланиб, кучли зилзилалар бу майдон учун хос эмас, ер ўқлар кўп бўлган жойда силкиниши керак.
Иккинчи муҳим жиҳат – «форшок»лар (асосий ер силкинишидан олдин келадиган кичик силкинишлар серияси) йўқлиги, зилзила гўёки текис бир жойда рўй бергандай, бу эса сейсмик ҳодисанинг тез орада, фақат бу сафар 9,0 балл куч билан қайталиниши ҳақида ўйлашга мажбур қилади.
Ва ниҳоят, учинчи ғалати жиҳат – Юньнань провинциясида ҳам шу пайтда 6,0 балл куч билан зилзила бўлди
Эҳтимол, иккала зилзила ҳам бир-бирига қандайдир боғланган ва битта жараённинг акси ҳисобланади. Бу кейинги зилзила эҳтимоли янада ортади, деган маънони англатади.
Ниҳоят, яна бир муҳим ва жуда ғалати жиҳат - одамларнинг содир бўлаётган воқеаларга муносабати. Одатда, бир жойда кучли зилзила содир бўлганда, ғарб форумларда ва ижтимоий тармоқларда одамлар эпицентрдаги одамлар ҳақида жуда ташвишлана бошлайдилар – ҳар ҳолда ўзларини шундай кўрсатадилар. Аммо ҳозир дунёнинг хитойликларга ачиниши кузатилмади ва халқ эпицентрдан Уч дара тўғонигача бўлган масофани ҳисоб-китоб қилишга шошилди ва унинг узоқда эканидан афсус билдирди.
Авваллари биронта мамлакат билан бундай содир бўлмаган. Бу дунёнинг Хитойга бўлган муносабати охирги пайтларда анча ўзгарди, ўзгарганда ҳам яхши томонга эмас, деб тахмин қилишга имкон беради. Бундай динамика пандемияда айбдорлар бошига тушган кулфатдан севинишга олиб келадими, ёки Учинчи рейх туфайли немислар билан бўлганидек - умумий ва оомавий нафратга олиб келадими – буни биз билмаймиз, лекин воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Хитойдаги зилзила каттароқ бир нарсанинг бошланиши бўлиши мумкин
2021 йил 21 май куни 18:04:13 UTC (21:04 мск, маҳаллий вақт билан 02:04) Хитойнинг Цинхай провинциясида 7,3 балл куч билан зилзила содир бўлди. Зилзила маркази 10 километр чуқрликда бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси