Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) мамлакатлари «Чегара-2021» ҳарбий машғулотлар циклини бошладилар. Бу ҳақида "Известия" хабар берди.
Исроиллик шарҳловчи Исроил жосуслик дастурий таъминоти билан боғлиқ давом этаётган жанжални Исроилнинг геноцид ва ҳарбий жиноятлар содир этган режимларга қурол сотиши билан боғлади.
«Толибон» ҳаракати гуруҳлари Ҳирот, Ҳилманд, Қандаҳор ва Тоҳар вилоятларининг йирик шаҳарларига ҳужум қилмоқда
Арманистон бош вазири Никол Пашинян янги тўқнашувлардан кейин низонинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун пайшанба куни Арманистон билан Озарбайжон ўртасидаги чегарада Россия қўшинларини жойлаштиришни талаб қилишини айтди.
Сурия режими кучлари шаҳарга иккинчи кун ҳам ҳужум қилишга уринганидан сўнг, улар ва Сурия жанубидаги Дараа ал-Балад аҳолиси ўртасида тўқнашувлар давом этди.
Турк терговчилари мамлакатда авж олган ўрмон ёнғинлари қасддан қилинган жиноят бўлиши мумкин эканлигини истисно қилмаяпти.
Қирғизистоннинг ва бутун Марказй Осиёнинг энг юқори нуқталаридан бирида (7134 метр) қоя тупроғига махсус алюминий қотишмасидан ясалган хоч пўлат арқонлар билан мустаҳкамлаб қўйилди. Ленин чўққиси Қирғизистон (Ўш вилоятининг Чон-Алай тумани) ва Тожикисистон (Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Мурғоб тумани) чегарасида жойлашган.
Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди, айниқса, коронавируснинг "делта"-штамми кучли тарқамоқда. Бу ҳақида Шарқий Ўрта ер денгизи бўйича ЖССТ сайтида айтилади.
28 июлга ўтар кечаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарада отишма рўй берди, унинг натижасида камида уч нафар арман ҳалок бўлди. Жанг Арманистоннинг Гегаркуник вилояти ва Озарбайжоннинг Келбажар тумани ўртасидаги чегарада бўлиб ўтди.
Туркия ва Озарбайжон сиёсий жиҳатдан яқинлашишни давом эттирмоқда. Кеча, 28 июль куни, sputniknews.ru портали ушбу мамлакатлар янада яқинроқ ҳарбий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
Кубада бирданига бешта генерал сирли шароитда вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Фаластиннинг бир нечта ташкилотлари берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Исроил кучлари 5426 нафар фаластинликни ҳибсга олди, уларнинг орасида юзлаб аёллар ва болалар бор.
У ёки бу сабабга кўра ковидга қарши эмланмаган Саудия Арабистони аҳолиси август ойининг бошидан бошлаб ҳақ-ҳуқуқи чекланган ҳолатга тушиб қолишади.