ХХР парламенти учтагача фарзанд кўришга рухсат берди ва эрта никоҳни тарғиб қилишга қарор қилди
Хитой халқ вакиллари Умумхитой йиғилиши доимий қўмитаси (парламент) фуқароларга учта фарзанд кўришга рухсат берди. Бу ҳақида "Синхуа" ахборот агентлигига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда. Қарор 20 август, жума куни қабул қилинган аҳоли ва туғилишни режалаштириш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар доирасида қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги қонунга мувофиқ, давлат аҳоли ўртасида эрта никоҳ қуриш ва ёшлик пайтида фарзанд кўришни тарғиб қилиш нитида. Бундан ташқари, давлат болали ёш оилалар учун молиявий, солиқ, суғурта , таълим ва уй-жой имтиёзларини жорий этади ва ота-оналарнинг ёш авлод туғилиши ва тарбияси, жумладан, таълим хизматлари учун харажатларини камайтиради.
Маҳаллий ҳокимият органлари ва иш берувчилар ёш болаларни тарбияловчи ходимларга қўшимча таътил бериш учун рағбатлантирилади. Хитой ҳукумати ёш оилаларга имтиёзли уй-жой билан таъминлаш ва уч ёшгача бўлган болалар харажатлари учун солиқ имтиёзлари бериш масаласини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Хитой оилаларига учта фарзанд кўришга рухсат бериш тўғрисидаги қарор шу йилнинг май ойида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси сиёсий бюроси томонидан қабул қилинган эди. Июн ойида Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши тегишли жарималарни бекор қилди. Июн ойи ўрталарида эса Хитой ҳукумати демографик сиёсатни ўзгартиришга ва туғилиш суръатига оид чекловларни бутунлай олиб ташлашга қарор қилгани хабар қилинган эди.
Хитой парламенти расман учтагача фарзанд кўришга рухсат берди
Хитой оилаларига учтагача фарзанд кўришга рухсат берилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси