Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Кобул, 14 август. Балх вилояти маркази Мозори-Шариф шаҳри аҳолиси шаҳарнинг «Толибон» жангарилари томонидан қўлган олингани ҳақида хабар қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда шаҳарни автомобилларда тарк этаётган афғон ҳарбий қўмондонлиги акс этган видеороликлар жойланмоқда.
АҚШ Афғонистондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қиляпти.
Афғонистонда ишлаётган Италиянинг Pangea инсонпарварлик ташкилоти президент Лука Ло Престининг хабар қилишича, «Толибон» жангарилари Кобул яқин келишди ва шаҳарни таъминлайдиган электр токини узиб қўйишди.
Бугун Сурия оммавий ахборот воситалари Латакия портидаги кема портлагани ва ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқатди. Дастлабки хабарларга кўра, зарар кўрган кема авваллари Эрон нефтини Сурияга етказиб бериш учун фойдаланилган.
Нигер чегарасидаги тўрт қишлоқда бир вақтнинг ўзида уюштирилган бир қатор террорчилик ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар учун Малида уч кунлик мотам эълон қилинди.
ОАВ маълумотларига кўра, янги канал «ОТАУ ТВ» миллий сунъий йўлдош телевизион тармоғида ишга туширилган ва бутун Қозоғистон бўйлаб намойиш этилади.
Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги бир суткада COVID-19 га чалинганлар сони рекорд даражани қайд этгани ҳақида маълум қилди, ваҳоланки, мамлакатда деярли барча катта ёшдаги аҳоли эмланган.
Туркия ҳукумати ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган ҳудудларга 250 миллионтаа дарахт экиш ниятида, деб айтди Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
Буюк Британия мусулмонлар Кенгаши биринчи аёл бош котиби бўлган Зара Муҳаммад 2021 йилнинг 25 та энг нуфузли аёллари рўйхатига Буюк Британиянинг Vogue журнали томонидан «янада тенг ҳуқуқли келажакка асос яратганлик» учун киритилган.
Татаристон Республикасидан бир гуруҳ мусулмон ва православ арбоблар Европанинг энг баланд нуқтаси – Элбрус тоғ чўққисига чиқдилар.
«Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидаги Саманган вилояти маркази – Айбак шаҳрини назорат остига олди, деб хабар қилди душанба куни ғарб оммавий ахборот воситалари, шу вилоят губернатор ўринбосари Сефатулла Саманганийга таянган ҳолда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори янги бўлим мудири этиб тайинланди
Яқинда Марказий Банк ЛГБТ+ байроғига ўхшаш камалак ранглар тасвирланган сув қоғоздаги кўп рангли белги билан чоп этилган 10 ва 20 фунт қийматидаги Миср банкнотлари душанба куни Мисрда ғазаб бўронига сабаб бўлди. Бу ҳақида The New Arab нашри хабар бермоқда.