close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркияда ўрмон ёнғинлари рўй берган жойларда 250 миллионта дарахт экилади

Туркия ҳукумати ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган ҳудудларга 250 миллионтаа дарахт экиш ниятида, деб айтди Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.

«Ёнғинлардан зарар кўрган ҳудудлар яна кўкартирилади. Мухолифат бу жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади, деб даъво қилмоқда - бу ёлғон. Ҳар бир фуқаро экиш учун учта кўчат олиш имкониятига эга бўлади, жами 250 миллионта ўтқазилади», - дейди Эрдўған журналистларга.
Аввалроқ Туркия ўрмон хўжалиги маъмуриятининг маълум қилишича, мамлакат жанубида 12 та, шу жумладан Туркиянинг Анталия ва Мугла курорт вилоятларида тўққизта ўрмон ёнғинини ўчириш давом этмоқда. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахреттин Коджа аввалроқ хабар берганидек, Туркиядаги ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони саккиз нафарга, жабрланганлар – 864 нафарга кўпайган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase