Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ҳозирги пайтда Афғонистонни бошқариб турган «Толибон» ҳаракати маҳаллий фермерларга афюн олиш учун ишлатиладиган кўкнор ўсимлиги етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар қилди.
Афғонистон Марказий банки хусусий ва халқаро банкларга ҳисоб рақамларидан ҳафтасига 2000 афғонийгача маблағ олиш имконияти билан чеклашни буюрди, бу тахминан 23 долларга тўғри келади. Khaama Press нашрида кўрсатилишича, 2000 афғонийнинг миқдори 200 АҚШ долларига тўғри келади ва буни кўплаб Россия оммавий ахборот воситалари асос қилиб олди. Лекин, аслида, гап жуда ҳам кичик миқдори ҳақида бормоқда.
Британия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан уй ҳайвонлари - мушуклар ва итлар учун эвакуация рейсига рухсат берди.
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириши мумкин, деб хабар қилади Politico.
2021 йил 28 август куни Оқ уйнинг расмий сайтида қуйидаги хабар пайдо бўлди: Президент Жо Байденнинг Кобулдаги эвакуация миссияси ҳақидаги баёноти
Маҳаллий дистрибютор айрим флаконларда контаминантлар учрагани ҳақида илк хабар олгандан бир ҳафтадан ортиқроқ вақт ўтгач, Япония COVID-19 га қарши 1,63 миллион доза Moderna Inc. вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди.
АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги "Ислом Давлати” террорчилик ташкилотининг бўлинмаси саналган "Хуросондаги Ислом Давлати" гуруҳининг ҳужумларни уюштириш билан шуғулланувчи жангарисига қарши махсус операция ўтказди. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги вакили Уильям Урбаннинг жума куни эълон қилган ёзма баёнотига кўра, дастлабки баҳолашга кўра, у йўқ қилинган.
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати етакчиси New York Times га берган интервьюсида гуруҳнинг мусиқага ва аёллар ҳуқуқларига муносабати ҳақида гапириб берди.
FoxNews: Кобул аэропортида портлаш оқибатида ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийлари сони ўн кишига етди.
«Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид ғарб мамлакатлари ўз фуқаролари билан биргаликда Афғонистондан кўплаб маҳаллий малакали мутахассисларни олиб чиқиб кетаётганлигидан шикоят қилди.
АҚШдаги мусулмон диний, жамоат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Афғонистондан мамлакатга келган минглаб қочқинлар учун хайрия ёрдами йиғишни бошлади.
Эронда коронавирус юқиши ҳолатлари умумий сони 4,75 миллиондан ошди.
Мишел Бачелет Афғонистоннинг «Толибон» назорати остида бўлган ҳудудларда асосий инсон ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳақида баёнот берди.