Забихулла Мужоҳиднинг айтишича, Афғонистон жамоат жойларида энди мусиқа янграмайди. – «Мусиқа исломда тақиқланган, умид қиламизки, биз одамларни бундай ишлар билан шуғулланмасликка ишонтира оламиз», – дея ўз позициясини баён қилди «Толибон» вакили.
Таъқиб қилиниши аниқлигини тахмин қилган Афғонистон миллий мусиқа институти ўқитувчилари ва талабаларини олдиндан барча мусиқа асбобларини йўқ қилишди -Мужоҳиднинг мусиқага тақиқ ҳақидаги баёнотини кутиб ҳам ўтирмади, деб хабар қилади IslamNews.
Мусиқа институтида рўй бераётган воқеалар ҳақида журналист Анис-ур-Раҳмон Twitter ижтимоий тармоғи орқали хабар қилди. – «Бугун менинг қалбим оғримоқда. Афғонистон Миллий мусиқа институти ўз мусиқа асбобларини йўқ қилди. Афғонистон оркестри аъзолари у-уйларига тарқаб кетди ва энди бошқа мусиқа чалмайди. Тамом...».
Мусиқанинг тақиқланишидан ташқари, Забихулла Мужоҳид мамлакатда аёллар узоқ масофага ёлғиз саёҳат қила олмаслиги ҳақида баёнот берди. Уларга мактаблар, офислар, университетлар ва касалхоналарга ҳамроҳларсиз бориши мумкин эканлиги, лекин 3 кун ва ундан ортиқ давом этадиган узоқ саёҳатга чиқиш учун уларга маҳрам-эркаклар ҳамроҳ бўлиши шартлигини айтди.
Афғон консерваторияси «Толибон»ни кутиб ўтирмасдан барча мусиқа асбобларини йўқ қилди
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати етакчиси New York Times га берган интервьюсида гуруҳнинг мусиқага ва аёллар ҳуқуқларига муносабати ҳақида гапириб берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси