Япония расмий шахслари ва Moderna вакилларининг айтишича, хавфсизлик ёки самарадорлик билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо аниқланмаган, вакцинадан фойдаланишни тўхтатиш эса, фақат эҳтиёт чоралари билан изоҳланади. Лекин бу қадам бир нечта япон компанияларини пайшанба кунига режалаштирилган ишчиларни эмлашни бекор қилишга ва дори-дармонлар бўйича Европа регуляторини, бу борада тергов ишларини бошлашга ундади.
«Moderna COVID-19 га қарши вакцинали флаконларда қаттиқ зарралар аниқлангани ҳақида хабардор эканини тасдиқлайди», – дейилади америкалик вакцина ишлаб чиқарувчининг баёнотида ва ушбу партиядан ташқари яна икки партия тўхтатилгани қўшимча қилинади.
«Компания хабарларни ўрганмоқда ва муаммони ҳал этиш учун ўз ҳамкори, Takeda, тартибга солувчи органлар билан тезкор ишлаш ниятида», – қўшимча қилишди компанияда, мамлакатда вакцинани тарқатиш билан шуғулланувчи Япониянинг Takeda Pharmaceutical компаниясини назарда тутиб.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг айтишича, Takeda Pharmaceutical ёт моддали флаконлар ҳақида биринчи бор 16 августда билган ва бу ҳақида ҳукуматга хабар берган. Бироз кечикиш компанияга гап қайси флаконлар ҳақида экани ва уларнинг мамлакатнинг қайси қисмида эканини аниқлаш учун маълумот тўплашга вақт кераклиги билан изоҳланади, деди амалдор.
Moderna вакцинасини АҚШ дан бошқа мамлакатлар учун қадоқлаш билан шуғулланувчи Rovi (ROVI.MC) испан фармацевтика компанияси ва Moderna ишлаб чиқарувчисининг маълум қилишича, бу Rovi ишлаб чиқариш линияларидан биридаги ишлаб чиқариш муаммоси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Акциялари дарҳол 13,38%га тушиб кетган Rovi компанияси ўз баёнотида маълум қилишича, текширув ишлари олиб борилмоқда ва эҳтимолий инцидент ҳақида «бор маълумотларни тақдим этиш устида ишлар олиб борилмоқда». Айтилишча, ушбу вакциналар партияси фақат Японияда тарқатиш учун мўлжалланган, ундан олдин ва ундан кейин қадоқланган яна икки партия эса, эҳтиёт нуқтаи назаридан ушлаб қолинган.
Европа дори-дармон воситалари бўйича агентлиги (EMA) воқеани текшираётгани ва бу Европа Иттифоқига етказиб беришга қанчалик таъсир қилганини баҳолашини маълум қилди.
Япон расмий шахслари, глобалистлар билан муносабатларни бузмаслик учун, воқеани жуда юмшоқ тарзда етказмоқда, Reuters эса худди шу сабабга кўра жуда мавҳум ва кам маълумот бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнот беришича, бир нечта эмлаш маркази вакцинали флаконларда ёт аралашмалар борлигини хабар қилган, вазирликнинг қўшимча қилишича, у вакцинадан бош тортишнинг мамлакатдаги эмлаш дастурига таъсирини минимал қилишга уринишини қўшимча қилди. Шу куни кейинроқ вазирлик ёт модда металл бўлиши ҳам мумкинлигини айтди. «Бу магнитга жавоб қайтарадиган модда», – деди вазирлик вакили. «Бу металл бўлиши мумкин».
Глобал эмлаш кампаниси бошланиши билан одамлар укол қилинган жойга магнитлар ёпишиб қолиши ҳақидаги роликларни намойиш эта бошлаганида одамлар фейк-хабарлар тайёрлашда айбланган эди. Бироқ энди, кўриб турибмизки, “фейк”лар билан Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланяпти. Кейинчалик нима бўлади, бу магнит моддалар беморларни бошига урганда нима рўй беришини ҳатто тасаввур қилиш қўрқинчли, лекин биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги вакциналарда ғалати магнитли аралашмалар топди
Маҳаллий дистрибютор айрим флаконларда контаминантлар учрагани ҳақида илк хабар олгандан бир ҳафтадан ортиқроқ вақт ўтгач, Япония COVID-19 га қарши 1,63 миллион доза Moderna Inc. вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси