close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Янгиликлар

Янгиликлар (5382)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Жума, Дек 03 2021

Мусулмон дизайнер аёлнинг либослар тўплами яқинда Москвада бўлиб ўтган ёш модельерлар халқаро танловида (МКММ) резонансга сабаб бўлди.

Жума, Дек 03 2021

Британия мусулмонлар Кенгаши (БМК) ҳисоботида Британия ОАВ мусулмонлар ва Ислом ҳақидаги хабарларида "ёлғон маълумотлар, умумлашмалар ва исломофобик баёнотлар" дан фойдалангани билдирилди.

Жума, Дек 03 2021

Жанубий Африка давлатларида пайдо бўлиб, дунё бўйлаб “саёҳатини бошлаган” коронавируснинг янги “omicron” штамми Жанубий Кореяда ҳам аниқланди. Бу ҳақда “The Korea times” Кореянинг касалликларни назорат ва профилактика қилиш агентлигига таяниб хабар берди.

Пайшанба, Дек 02 2021

Саудия Арабистони чоршанба куни Шимолий Африка мамлакатидан келган йўловчида омикрон COVID-19нинг биринчи ҳолатини тасдиқлади. Саудия фуқароси бўлган йўловчи ва у билан алоқада бўлганлар изоляция қилинган, дея хабар беради SPA. "Эпидемиологик текширув бошланган", - дейилади хабарда.

Пайшанба, Дек 02 2021

«Толибон» Эрон билан чегарада жанглар натижасида бир нечта КППни қўлга киритди. Aamaj News: Эрон ва Афғонистон чегарасида «Толибон» ва чегарачилар ўртасида жанглар авж олди.

Чоршанба, Дек 01 2021

Афғонистон ўз тарихидаги мураккаб даврни бошидан кечирмоқда ва Ғарб ушбу Ислом мамлакати пулларини музлатиб қўйишни бекор қилиш йўли билан афғон халқига ёрдам бериши шарт. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шундай баёнот билан чиқди.

Чоршанба, Дек 01 2021

30 ноябрь куни эъллон қилинган Human Rights Watch янги ҳисоботида Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлигининг дастлабки бир неча ой ичидаги хулосалари келтирилган. Унда айтилишича, амнистия ваъда қилинганига қарамай, «Толибон» судсиз ва терговсиз юздан ортиқ одамни – олдинги ҳукумат даврида хизмат қилган полициячи ва разведкачларни қатл этди.

Чоршанба, Дек 01 2021

Хитойнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсати ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган махфий ҳужжатлар Шинжон Уйғур автоном вилоятида мусулмонлар ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келган қарорлар қабул қилишда Хитой Президенти Си Цзинпиннинг бевосита иштирокини ёритиб берди.

Сешанба, Нояб 30 2021

Эвтаназия атрофидаги тортишувлар тўхтамаяпти, шунга қарамай, Германия талаб бўйича ўз жонига қасд қилиш конституциявий ҳуқуқ бўлган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.

Сешанба, Нояб 30 2021

Қирғизистонда 28 ноябр, якшанба куни Жогорку Кенешга (Олий Кенгаш, парламент) сайловлар бўлиб ўтди.

Душанба, Нояб 29 2021

Хитой ОАВ хабар беришича, Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.

Душанба, Нояб 29 2021

Эрон «Толибон»га конларни ўзлаштиришга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Эрон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Ҳусайн Салимийга таяниб.

Душанба, Нояб 29 2021

Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase