БМК ОАВ мониторинг маркази томонидан тайёрланган ҳисобот доирасида 2018 йил октябридан 2019 йил сентябригача бўлган даврда 48 мингта мақола ва 5 минг янгиликлар ленталари таҳлил қилинди. Статистик маълумотларга кўра, мусулмонлар ёки Ислом ҳақидаги мақолаларнинг деярли 60 фоизи ва телевизион янгиликларнинг 47 фоизи салбий руҳда берилган.
Аниқланишича, айниқса The Spectator, Daily Mail Australia, Mail on Sunday, Christian Today ва Jewish Chronicle газеталари мусулмонларга қарши ўта душманларча кайфиятда бўлган. ОАВ мониторинг маркази директори Ризвана Хамиднинг айтишича, ҳисоботдан мақсад қайсидир журналистни айблаш эмас, балки рўй бераётган воқеаларнинг объектив тасвирини бериш ҳисобланади.
Мусулмонлар ҳақида янгиликлар исломофобик баёнотларга тўла
Британия мусулмонлар Кенгаши (БМК) ҳисоботида Британия ОАВ мусулмонлар ва Ислом ҳақидаги хабарларида "ёлғон маълумотлар, умумлашмалар ва исломофобик баёнотлар" дан фойдалангани билдирилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси