«Толибон» маъмурияти раҳбари ўз нутқида ҳаракатнинг АҚШ билан кураши, мамлакатдаги қашшоқлик, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа давлатлар билан алоқалар каби қатор масалаларга тўхталди.
Молия-иқтисодий муаммолар ҳақида гапирар экан, мулла Охунд улар Афғонистонда аввал ҳам бўлганлигини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, Марказий банк активларини музлатиш мамлакатдаги иқтисодий инқирозни бартараф этишга ёрдам беради.
У, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришга чақирди.
Мулла Охунд ҳукумат таркибини шарҳлар экан, у аввалгисидан кўра кўпроқ инклюзив эканлигини айтди, чунки унинг сўзларига кўра, собиқ Афғонистон маъмурияти даврида ҳокимият чекланган миқдордаги одамлар қўлида бўлган.
Аёллар ҳуқуқлари масаласида у «Толибон» ҳозирда қизларнинг таълим олиш имкониятларини яхшилаш устида иш олиб бораётганини айтди.
Бундан ташқари, у Афғонистоннинг янги ҳукумати барча давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатишни исташини ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
«Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари илк бора афғон халқига мурожаат қилди
Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери рекорд даражада 140 минг аскар йўқотди
- Ахборот фаолияти — даъват ишларининг ярми
- Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
- Макиавелизм ва Каримов
- Барсани йиртиб юрган Роналдунинг "Манчестер Сити"га трансферига рухсат берилди