close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қирғизистонда парламент сайлови: ҳукумат тарафдори бўлган олтита партиягина ўтди

Қирғизистонда 28 ноябр, якшанба куни Жогорку Кенешга (Олий Кенгаш, парламент) сайловлар бўлиб ўтди.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08.00 да очилиб, соат 20.00 да ёпилди.
Қирғизистон сайлов комиссияси 21 партиядан номзод, шунингдек, 287 мустақил номзодларнини рўйхатдан ўтказган.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Жогорку Кенеш депутатлари сайловида 3 млн 703 минг 420 нафар сайловчидан 1 млн 189 минг 493 нафар фуқаро овоз берган.  Иштирок этганлар сайловчилар умумий сонининг 32.12% ни ташкил этди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров янги чақириқ Жогорку Кенеш депутатлари сайловида овоз бериш якунлангани муносабати билан мурожаат қилди.
 «Биз адолатли ва қонуний парламент сайловларини ўтказишни асосий вазифамизга айлантирдик. Биз бу вазифани демократик давлат сифатида бажардик десам адашмайман. Барча партиялар ва номзодларга ҳокимият органлари томонидан мамлакат Конституциясида назарда тутилган тенг шароитлар яратилди. Ҳеч кимга нохолис бўлиш ва маъмурий ресурсдан фойдаланиш имконияти берилмаган. Шундай қилиб, биз сайлов кампаниясининг бошидан охиригача қонуний ва ошкора ўтказилишини таъминлай олдик», - деди давлат раҳбари
Дастлабки маълумотларга кўра, Жогорку Кенешга (парламент) ўтиш учун беш фоизли тўсиқдан олтита партия ўта олди. Бу ҳақида Қирғизистон Республикаси МСҚ сайтида хабар берилган.
Республика қонун чиқарувчи органига қуйидаги партиялар ўтди: «Бутун Кыргызстан», «Альянс», «Ыйман Нуру», «Ынтымак», «Ишеним» ва «Ата-Журт Кыргызстан». Уларнинг деярли ҳаммаси ҳукумат тарафдори.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотлари шуни кўрсатадики, қолган 15 партия талаб қилинган беш фоиз тўсиқни ўтмади ва жорий сайловларда еттинчи чақириқ парламентига кирмайди.
Баъзи партиялар бундай натижалардан норози ва фирибгарликбўлди, демоқдда. Шундай қилиб, Ата Мекен, Азаттиқ, Улуттар Биримдиги ва социал-демократлар партиялари раҳбарлари, шунингдек, айрим номзодлар овоз бериш натижаларидан норози эканликларини билдирган матбуот анжумани ўтказдилар.
Улар бир кун аввал Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида техник муаммо юзага келгани, бу эса "овоз бериш маълумотларига ўзгартиришлар киритишга рухсат бергани"ни эслатиб ўтди.
Уларнинг фикрига кўра, мухолифат партиялари учун берилган овозлар ўғирланди ва ҳукуматпараст кучлар фойдасига ҳисобланган.
Президент Садир Жапаров ўзининг Facebook саҳифасида ёзилиб, МСКга бюллетенларни қўлда санашни топширганига жавоб берди.
Аввалроқ президент мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органига сайловларни ўтказишнинг янги тартибини назарда тутувчи қонунни имзолаган эди.
"Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикасининг Жогорку Кенеш депутатлари сайлови тўғрисида"ги конституциявий қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, аралаш сайлов тизими бўйича депутатлар сайловини ўтказиш кўзда тутилган.
Янги қонунга мувофиқ депутатлар сони 120 тадан 90 тага қисқартирилди.
Парламент сиёсий партиялар (54 мандат) ва бир мандатли сайлов округлари (36 мандат) рўйхатларига кўра тузилади.
Янги қонунга мувофиқ, сайлов чегараси 7 фоиздан 5 фоизга туширилди.
Бундан ташқари, янгиликларга кўра, парламентга кириш учун сиёсий партиялар мамлакатнинг етти ҳудуди, пойтахт Бишкек ва Ўш шаҳрида 0,5 фоиз овоз олиши керак.
Партиялардан номзодлар рўйхати gender квоталари, ёшлар, ногиронлар ва миллий озчиликларнинг парламентдаги вакиллик квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase