Янгиликлар (5378)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Украинанинг рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров Украинани Starlink станциялари билан таъминлашни сўраб Илон Маскга мурожаат қилди.
Украина Мудофаа вазирлигидан олдинги уч кун (24,25,26 февраль) ичида душманнинг умумий ҳисобланган йўқотишлари:
7 февраль, якшанба куни эрталаб Россия Қуролли кучларининг кичик гуруҳи Харьковга ёриб киришга муваффақ бўлди. Дарҳол бу колоннага қарши ҳаракатлар бошланди. Техника ва босқинчилар йўқ қилинади.
Украина бош вазири ўринбосари – рақамли трансформация вазири Михайло Федоров PayPal компаниялари ва Viber мессенжерига эгалик қилувчи Rakuten нинг Европа бўлинмаси раҳбарларига Россия Федерациясида уларнинг хизматларини блокировка қилишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда мулозим ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Украина жиддий жанглар кетаётган Суми шаҳрини тўлиқ назорат қилади, гарчи аввалроқ шаҳар қисман босқинчи кучлар назорати остида эканлиги маълум қилинган бўлсада.
Россиянинг энг яқин иттифоқчиларидан бири бўлган Қозоғистон босқинчи давлат президентининг Украинага қарши урушга қўшилиш илтимосини рад этди. Бу ҳақда расмийларга таяниб NBC ёзмоқда.
Украина армияси бўлинмалари Херсон вилоятида йўқ қилинган Россия ҳарбий техникаси карвонига навбатдаги кучли зарба берди. Россия ҳарбийлари ҳудуддаги йўллардан бирида ҳаракатланаётганда Раненское ва Олешки аҳоли пунктлари оралиғида ўт ичида қолди.
АҚШ президенти Джо Байден Россияни Учинчи жаҳон урушини бошламасдан туриб, Украинага қарши тажовузкорлиги учун жазолашнинг ягона йўли – санкциялар деб ҳисоблайди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Альянс Украинага қурол-аслаҳа, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва бошқа турдаги қуролларни жўнатишда давом этади.
Рус босқинчиси йўқотишларга дучор бўлмоқда ва ҳозирча Киев томон ҳаракат қилмаяпти. Бу ҳақида президент девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович брифингда маълум қилди, дея хабар беради “Gazeta.ua”.
Украина аскарлари томонидан йўқ қилинган душман колоннаси ичида Қодировнинг генерали Магомед Тушаев ҳам бор эди.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина армияси ва халқи “худди босиб олинган Донетскдаги каби Киевга қўғирчоқлар қўймоқчи бўлган Россия Федерацияси ҳукуматининг режасини бузган”ини айтди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинадаги ҳарбий амалиёт туфайли Россияга қарши санкциялар ва тақиқлар ҳақида фикр билдирди.