Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирлигига, армияни юқори технологияли қуроллар билан жиҳозлаш ва замонавий усуллар билан урушга тайёрлаш дастурини қайта ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Президентлик аппарати баёнотига кўра Тоқаев, хавфсизлик кучларининг юқори мартабали вакиллари билан учрашиб, ҳарбий соҳани ривожлантириш сиёсатини муҳокама қилган.
Тўқаев йиғилишда Мудофаа вазирлигига, ҳарбий хавфсизликка қаратилган мавжуд таҳдидларини ҳисобга олган ҳолда қуролли кучларни қайта модернизация қилиш бўйича топшириқ берган.
Айниқса, бу жараёнда ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув тизимини рақамли ёндашувлар билан такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган Тўқаев, армияни юқори технологияли қуроллар билан жиҳозлашни, урушга тайёргарлик дастурини замонавий усуллар билан қайта ташкил этишни талаб қилди.
Қозоғистон армияни замонавий қуроллар билан янгиламоқчи
Тўқаев, хавфсизлик кучларининг юқори мартабали вакиллари билан учрашди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди