Янгиликлар (5378)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Исроил ҳарбийлари ал-Жазира журналисти Ширин Абу Акланинг ўлдирилиши бўйича тергов ўтказишни режалаштирмаяпти, бу эса унинг оиласини яна қотиллик бўйича шаффоф тергов ўтказишга чақиришга ундади.
АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизимлари Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетига киритилади.
Имом ва унинг оиласи Франциядан Қуръон оятини тиловат қилиб, аёлларни иффатли бўлишга, уйда қолишга ва эрларига итоат қилишга чақирувчи ҳадисни келтиргач, депортация қилинган.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Ҳизбуллоҳ ва унинг иттифоқчилари мамлакатдаги умумий сайловлар натижалари эълон қилингандан сўнг Ливан парламентида кўпчилик мавқеини йўқотдилар.
Мусулмон дунёсининг икки давлати ўтган дам олиш кунлари янги раҳбарларига эга бўлди. Бироқ, ҳар иккала ҳолатда ҳам "янги" турли сабабларга кўра, тўғри таъриф эмас.
Урдун қироли Абдуллоҳ II Стенфорд университетида сўзлаган нутқида Эрон Сурияда Россия қолдирган бўшлиқни тўлдиришини айтди.
АҚШ сўнгги гиперовозли тезкор реакцияли AGM-183A (ARRW) ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Ракета Калифорниянинг Жанубий қирғоқлари яқинида B-52H Stratofortress бомбардимончисидан учирилган.
Сешанба куни Эрон Тожикистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш линиясини ишга туширганини эълон қилди, бу Ислом Республикаси чет элда биринчи марта ҳарбий ишлаб чиқариш линиясини ишга туширишидир.
Бугун Қрим-татар халқининг геноциди қурбонларини хотирлаш куни. Бундан роппа-роса 78 йил муқаддам эрталаб соат 3:00 да совет режими Қрим татарларини тарихий ватанларидан депортация қилишни бошлаган эди. Бу кун Қрим-татар халқининг ҳуқуқлари учун кураш куни сифатида ҳам нишонланади.
Туркия унинг талаблари бажарилган ҳолатда Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъщо бўлиб киришини қўллаб-қувватлаши мумкин, бу шартлар орасида - F-35 самолётлар дастурга киритиш ва Россиядан С-400 сотиб олиш учун санкwияларни бекор қилиш ҳам бор - бу ҳақида Bloomberg агентлиги анонимлик шарти билан гапирган Туркиянинг уч юқори мартабали расмийсига таяниб маълум қилди.
29 апрель куни Россия Федерацияси космосга Z белгиси билан сунъий йўлдошни учирди, 14 майга келиб эса у билан алоқа йўқолди.
Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон Мухтор вилояти (ГБАО) нинг юзлаб аҳолиси 16 Май куни кечқурун вилоятнинг маъмурий маркази Хорог шаҳрида тинч норозилик митингига борди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларга қарши резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Намойишчилар орасида ярадорлар бор, бири ўлгани хабар қилинмоқда.
НАТОнинг собиқ қўмондони Ходжес уч кун ичида Киевни олмоқчи бўлган Россия ҳукумати лексиконида икки ярим ойлик "махсус операция" дан кейин "капитуляция"каби сўз пайдо бўлганининг биринчи белгисини таъкидлади.