close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Узоқ Шарқ муфтияти махсус ҳарбий операция босқинчиларини қўллаб-қувватлади

Махсус ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлаш акцияси Узоқ Шарқ муфтияти томонидан ДУМАЧР тизимида ташкил этилди. Муфтий Рамазон Алиев фуқароларга тегишли мурожаат билан чиқди, унда мазкур акциядан кўзланган мақсад тушунтирилди. Мурожаат матни "Вечерний Магадан" газетасида эълон қилинди.

Ҳурматли ватандошлар! Бепоён мамлакатимиз учун оғир кунларда биз махсус ҳарбий операция иштирокчиларини ёдда тутишимиз ва қўллаб-қувватлашимиз керак. Эҳтимол, уларнинг орасида ҳар биримизнинг укамиз, отамиз, ўғлимиз ёки шунчаки танишимиз бор.
Бугун улар ўз жонларини аямай, Ватанимиз, маънавий-ахлоқий қадриятларимиз, анъаналаримизни ҳимоя қилиш учун курашмоқда.
Ғарбнинг мақсади халқимиз эга бўлган энг муқаддас нарса – унинг диний таркибий қисмини, ўзлигини, асрлар давомида шаклланган маданий кодини, анъанавий турмуш тарзини йўқ қилишдир. Бу ахлоқсиз хулқ-атвор нормаларини, никоҳ муносабатларининг бузуқ шаклларини, гиёҳвандлик ва алкоголизм кўринишидаги асоциал ҳодисаларни, шунингдек, радикал қарашлар ва ғояларни агрессив тарғиб қилиш орқали амалга оширилади.
Миллий етакчимиз, Россия Президенти Владимир Владимирович Путин бугун ана шуларга қарши курашмоқда. Давлатимиз раҳбари кўпмиллатли ва кўп конфессияли мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси муқаддас маросим ва анъаналарга риоя қилган ҳолда ҳаётнинг турли жабҳаларида ўзини намоён этиш имкониятига эга бўлиши учун барча ишни қилмоқда. Бунинг учун мўминлар унга алоҳида миннатдорчилик билдирадилар.
Узоқ Шарқ муфтияти фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ мен Россия Федерацияси Президентини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ позицияни белгилаб олдим.
Бугунги кунда Президентимиз барча дин вакилларининг умумий қадриятлари ва диний туйғуларини ҳимоя қилмоқда. Биз буни билишимиз ва қадрлашимиз керак. Шу боис барча масжид ва намозхоналарда бу ҳақида доимо маърузаларда айтилади, токи одамлар Президентимизни англаб, қабул қилиб, қўллаб-қувватласин.
Ўз навбатида, биз Узоқ Шарқнинг барча шаҳарларида одамларга бирдамлигимизни ва қўллаб-қувватлашимизни кўрсатиш учун "Z" стикерларини тайёрладик, шунда ҳар бир мўмин ўзини улкан мамлакатимизнинг ватанпарвари сифатида ҳис қилади.
Россия мусулмонлари ватан ҳимоясида бирдамлик тажрибасига эга. 1999 йилда айнан Кавказ мусулмонларининг умумий шижоати экстремизм ва терроризм вабосини енгишга ёрдам берди. Биз ҳозир ҳам ғалаба қозонамиз.
Бутун дунёда адолат ғалаба қозонсин. Аллоҳ Таоло бизларни, яқинларимизни ичимиздаги барча адашишлардан, ташқаридан бизга қаратилган фитналардан асрасин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase