Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Хитой божхона маълумотлари Россияга портатив техника ва электроника ускуналари етказиб беришнинг ҳалокатли даражада қисқаришини кўрсатади.
Туркия Литвада пул йиғилган «Bayraktar TB2» ҳужумчи учувчисиз учиш аппаратларини Украинага бепул беришга қарор қилди.
Буюк Британия Қўшма Штатлардан ўрнак олишни ва Украинани реактив залп билан отадиган ракета тизимлари билан таъминлашни режалаштирмоқда.
Арестовичнинг сўзларига кўра, Украина артиллерияси Лимандаги босқинчиларга зарба берганидан сўнг, Россия Федерациясида «юқори»дан кимдир аниқ йўқ қилинган.
АҚШ Украинага Американинг General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тўртта MQ-1C Gray Eagle разведкачи ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларини сотади.
Исроилнинг "бешинчи ҳокимият"вакили Кремл раҳбари Влалимир Путинга ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилганини ва у узоқ умр кўрмаслигини даъво қилмоқда.
Ироқ парламенти Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш жиноят бўлган кўра қонун қабул қилди, ва қонун бузилиши ўлим ёки умрбод қамоқ билан жазоланиши мумкин.
Украина қуролли кучлари босқинчиларни Лисичанск — Бахмут трассасидан сиқиб чиқарди
Бир пайтлар ҳаммага даҳшат солган ва қўрқинчли бўлган радикал чап қанот қуролли "Япон Қизил Армияси" асосчиси Фусако Сигенобу 20 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, шанба куни қамоқдан озод этилди ва бегуноҳ одамларга зарар етказгани учун узр сўради.
Туркия президенти журналистларга ҳали ҳам Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилмоқчи эканлигини айтди.
Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия ва Швеция делегациялари билан ўтган ҳафта бўлиб ўтган учрашувларнинг "кутилган даражада ўтмаганини" айтиб, Туркиянинг хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун ҳеч қандай қадам ташланмаганини қайд этди.
«Тойиб Эрдўғон Туркия Республикасининг бошида экан, террорни қўллаб-қувватловчи мамлакатларнинг НАТОга аъзолигига "ҳа" деб айта олмаймиз», деди у шанба куни Озарбайжонга ташриф буюрганидан сўнг ўз самолётида журналистларга, хабар қилади Hurriyet газетаси.
Эрдўған делегация йиғилиши кечаси Суриянинг шимоли-шарқидаги Рожава маъмурияти аъзоси Солиҳ Муслим билан Швеция давлат телевидениесига берган интервьюсига тўхталди. У буни Туркия ҳақли равишда Анқара 1984 йилдан бери курашиб келаётган террорчи Курдистон ишчи партиясининг бир тармоғи сифатида кўраётган YPG ни Швеция томонидан қўллаб-қувватлаётганига далил сифатида келтирди.
"Улар ҳалол эмас ва ҳақиқий эмас", деди Эрдўған ва "террорчиларни бағрига босган, террорчиларни тиззаларида овқатлантирадиган" мамлакатларга рухсат бермасликка ваъда берди. У, шунингдек, Германия, Франция ва Нидерландияни террорни қўллаб-қувватлашда худди шундай "хато" қилишда айблади.
Халқ ўзини-ўзи мудофаа қилиш отрядлари ёки YPG "Исломий давлат"га қарши курашда АҚШ бошчилигидаги кучларнинг таянчи ҳисобланади. Туркия 1984 йилдан буён Туркия ва Шимолий Ироқда Курдистон Ишчилар партияси ёки КИПга қарши курашиб келади ва у ерда ўз амалиётларини кучайтирган. Анқара YPG ни ўз чегарасидан узоқлаштириш учун Сурияда ҳам трансчегаравий операциялар ўтказди.
НАТОнинг барча аъзолари Скандинавиядаги икки давлат Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги хавотирлардан келиб чиққан ҳолда иттифоққа қўшилиш ҳақидаги тарихий ташаббусини маъқуллаши керак. Альянсдаги иккинчи йирик армияга эгалик қилувчи Туркия унга қурол-яроғ сотишга қўйилган чекловлар олиб ташланмаса, чоралар кўрилмаса, уларнинг киришига рухсат бермаслигини айтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Украина Қуролли кучларининг ҳаракатлари Россия гуруҳлари плацдармини икки қисмга ажратиши мумкин, деб таъкидлади Жданов.
Операция махсус операция кучлари (ССО) аскарлари томонидан амалга оширилди. 29 май куни эрталаб Россия Федерацияси қуролли кучларининг зирҳли транспорт воситасини тугатиш кадрлари Украина қуролли кучлари ССО қўмондонлигининг расмий Facebook аккаунтида эълон қилинди.