close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тўртта MQ-1C Gray Eagle зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари Украина армиясида хизмат қилиши мумкин

АҚШ Украинага Американинг General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тўртта MQ-1C Gray Eagle разведкачи ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларини сотади.

Бу ҳақида америкалик ёзувчи ва журналист Чак Пфаррер Твиттер-аккаунтида хабар берди.
Ушбу учувчисиз учиш аппаратлари 25 соат давом этадиган ҳаво миссияларини бажаришга қодир, шунингдек, GM-114 Hellfire ("Дўзах алангаси"), AIM-92 Stinger ракеталари ёки GBU-44/B Viper Strike бомбалари билан қуролланиши мумкин.
Бу маълумотни Reuters агентлиги ҳам тасдиқлади.
Байден маъмурияти Украинага Россияга қарши жанг майдонида фойдаланиш учун Hellfire ракеталари билан қуролланиши мумкин бўлган тўртта MQ-1C Grey Eagle учувчисиз учиш аппаратларини сотишни режалаштирмоқда, деди вазиятдан хабардор уч киши.
Шу билан бирга, учувчисиз учиш аппаратлари савдоси ҳали ҳам АҚШ парламенти томонидан блокланиши мумкин. Журналист манбаларининг таъкидлашича, бир неча ҳафта давомида Пентагонда кўриб чиқилаётган режани издан чиқариши мумкин бўлган сўнгги дақиқада сиёсат ўзгариши хавфи ҳам мавжуд.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase